UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

Превью. "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири" Янгиликлар

Превью. "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири"

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Испания - Швеция учрашуви превьюси билан танишинг.

Испания ва Швеция ҳозиргача 15 марта тўқнаш келишган. 7та ўйинда Испания зафар қучган, 3та баҳсда Швеция ғолиб бўлган. Қолган 5та учрашувда дуранг кузатилган. Швеция сўнгги бор 2006 йилда Испаниядан устун келган.

Бу жамоалар бир-бирини яхши билади. Европа чемпионати саралашида Испания Мадридда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди, Швеция ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Испанлар 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпиони бўлишган, аммо ҳозир "Ла роха" осон бўлмаган дарвни бошдан кечирмоқда. Ҳимоя марказида Серхио Рамос йўқ, ярим ҳимояда эса кўп нарса 18 ёшли "Барселона" вакили Педрига боғлиқ бўлади.



МУҲИМ СТАТИСТИКА
ЕВРО-2020 саралашида испанлар энг кўп зарба беришди (227), энг кўп тўп билан муомала қилишди (70%) ва тўп узатишда энг юқори аниқликка эришишди (91%). Испания "Ла Картуха" стадионида бунгача 6та ўйин ўтказишган ва умуман мағлуб бўлишмаган - 4та ғалаба ва 2та дуранг. Айнан шу стадионда УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Германия 6:0 ҳисобида тор-мор этилганди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
Испания: Унай Симон; Аспиликуэта, Ляпорт, Пау Торрес, Альба; Льоренте, Родри, Педри; Жерар Морено, Мората, Ферран Торрес
Швеция: Ульсен; Лустиг, Линделеф, Даниэльсон, Аугустинссон; С. Ларссон, Экдаль, Ульссон, Форсберг; Исак, Берг


Луис Энрике (Испания терма жамоаси бош мураббийи): "Швеция сафида жаҳон юлдузи деб аташ мумкин бўлган футболчи йўқ, аммо улар жамоавий кучлилар. Барча футболчилар баланд, жисмонан кучли, ҳимояда тартибли ўйнашади ва майдонда нима қилишни билишади. Уларга қарши бир неча бор ўйнадик ва ўша баҳсларда Швецияда ҳам имкониятлар бўлди. Ҳозир расмий мусобақада тўқнаш келамиз. Оғир ўйин бўлишига шубҳа қилмайман. Умид қиламанки, барчаси биз учун яхши тугайди".

Янне Андерссон (Швеция терма жамоаси бош мураббийи): "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири. Бизни ажойиб саргузашт кутмоқда. Бор кучимиз билан ўйнашимиз керак, бундай даражадаги ўйинларда ўзимизни кўрсатганмиз ва эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан. Ўтган ўйинларда Испанияга ташвиш туғдиргандик. Агар барчасини тўғри бажарсак бизда ҳам имконият бўлади".


Испания - Швеция
14 июнь 2021 йил. Севилья. "Ла Картуха" стадиони. 23:55
Бош ҳакам:
Славко Винчич (Словения)
Қанот ҳакамлари: Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич (иккаласи Словения)
Захира ҳаками: Давиде Масса (Италия)
VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Крис Кэванах (Англия), Ли Беттс (Англия) ва Кевин Блом (Нидерландия).

Испания

Чемпионат Европы. Группа E . 1-тур

15/06/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Швеция

Стадион: Estadio de La Cartuja, 10559 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
66'  Родриго Эрнандес (Тиаго Алькантара)
66'  Альваро Мората (Пабло Сарабия)
74'  Дани Ольмо (Жерар Морено)
74'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
87'  Коке (Фабиан Руис)
55'  Микаэль Лустиг
69'  Маркус Берг (Робин Квайсон)
69'  Александер Исак (Виктор Классон)
75'  Микаэль Лустиг (Эмиль Крафт)
84'  Кристоффер Олссон (Йенс-Лис Каюсте)
84'  Эмиль Форсберг (Пьерр Бенгтссон)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика