Превью. "Цементчи" - "УзДонгЖу"
29 май 2016 14:20
Янгиликлар
Превью. "Цементчи" - "УзДонгЖу"
Мусобақада 2-ўринни эгаллаб турган Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси 4-ўриндаги Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоаларнинг учрашувлари тарихига назар ташласак ўзаро 6 бор тўқнаш келганига гувоҳ бўламиз.
Ўтказилган учрашувларда ҳам ўзаро тенгликни кўришимиз мумкин. Жамоалар 3 мартадан зафар қучишган, тўплар нисбати 10:7 «УзДонгЖу» фойдасига. Ушбу ўйинни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Феҳруз Солоҳиддинов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
Барча футбол мухлисларини 29 май куни 17:00 да қувасойдаги «Цементчи»стадионида бўлиб ўтадиган қизиқарли баҳсга таклиф этамиз.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2006 ЙИЛ
5-тур. 29 апрель (шанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 2:1.
Голлар:М. Махмудов (59)Х. Махмудов (89), -З. Қурбонов (19)
34-тур. 13 октябрь (жума)
«Цементчи» (Қувасой) –«УзДонгЖу» (Андижон)– 2:0.
Голлар:И.Зайлобиддинов (66 пен), А.Хакимов (69 пен)
2007 ЙИЛ
1-тур. 27 март (сешанба)
«Цементчи» (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон)– 1:0
Гол:А.Хакимов (78)
38-тур. 6 ноябрь (сешанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 6:0.
Голлар:ҚАбдуқодиров (9 пен, 81),А.Иминов (10,21) С.Махмудов (19 автогол), Р.Рахмонов (61)
Биринчи босқич 11- тур. 19-май (сешанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 2:1.
Голлар: А.Тўхтасинов (17) Ф.Солохидинов (90) – Р.Мелибоев (77)
Биринчи босқич 12- тур. 26-май (сешанба)
«Цементчи» (Қувасой) –– «УзДонгЖу» (Андижон) 2:0.
Голлар: Ё.Акбаров (80, 86)
«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар