UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36"Челси" ва "Арсенал" футболчиларини бир қиз чув тушириб юрган  7 14:19Анелька: "Мбаппе "Олтин тўп"ни олишига ишонаман"  0 14:07Кутилган истеъфо: Вагнер ишдан кетди  2 13:46Йовичга "Реал"да имконият тақдим қилиниши мумкин  1 13:26"Шальке" Бундеслигада 18 ўйиндан буён ғалабага эришмади  1 13:10Пеллегрини: "Бир вақтнинг ўзида ҳам VAR ҳам "Реал"га қарши курашиш жуда қийин"  60 12:59Пеп Гвардиола: "Футболчиларни ўйлайдиганлар борми?!"  3 12:46"Сити" ва "Бенфика" ҳимоячиларини алмаштиради  2 12:29Дест душанба куни "Барселона" учун тиббий кўрикдан ўтади  2 12:14Кариус Германия жамоасида ўйнайди  3 11:58Конте: "Яхши таклиф тушса, Шкриньярни сотиб юборишимиз мумкин"  1 11:44Рамос: "Ҳакам яхши ишлашга ҳаракат қилди, бироқ ҳолис бўла олмади"  19 11:25Абрахам Лэмпард танаффусда нима деганини айтди  9 10:50Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"  2 10:22Бензема ЛаЛига ассистентлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди  7

Превью: "Бавария"га қарши фантастик "камбэк"ни амалга ошириб кўришга интиладиган "Челси" ва Мессига ишонаётган "Барселона" Янгиликлар

Превью: "Бавария"га қарши фантастик "камбэк"ни амалга ошириб кўришга интиладиган "Челси" ва Мессига ишонаётган "Барселона"

Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг сўнгги иккита йўлланмаси кимга насиб этиши расман ҳал бўладиган кун.

Кеча амалдаги Италия ва Испания чемпионлари мусобақани нимчорак финалдаёқ тугатишга мажбур бўлишди. "Манчестер Сити" ҳар иккала ўйинда ҳам "Реал" имкон бермаган бўлса, "Лион" "Ювентус"ни икки ўйин натижасига кўра, яъни меҳмондаги гол фактори эвазига ортда қолдирди.

Бугун Испаниянинг айни кундаги иккинчи жамоаси "Барселона" "Наполи" тўсиғидан ўтишга уринса, жавоб беллашувидан олдин жуда катта устунликка эга Германия етакчиси "Бавария" "Челси" билан баҳслашади.


ЕЧЛ, 1/8 финал.

Жавоб ўйини.

"Барселона" - "Наполи" (1:1)

"Камп Ноу" стадиони.

Бош ҳакам: Чунейт Чақир (Туркия)


"Барселона" (тахминий таркиб) - тер Штеген - Семеду, Пике, Лангле, Альба - Роберто, Ракитич, де Йонг, Месси - Суарес, Гризманн.

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Бускест (дисквалификация), Видаль (дисквалификация), Дембеле (жисмонан тайёр эмас), Юмтити (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Гризманн, Месси, Семеду.


"Наполи" (тахминий таркиб) - Оспина - Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руй - Фабиан Руис, Демме, Зелиньски - Кальехон, Мертенс, Инсинье.

Ўйнаши сўроқ остида: Максимович (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Кулибали, Льоренте, Мариу Руй.


Мессига боғлиқ


Неаполдаги дурангдан кейин мазкур қарама-қаршиликда ҳар иккала жамоа чорак финал масаласини ҳал этиш имкониятини сақлаб турибди. "Барселона" сўнгги пайтларда ўйин тарафлама аввалгидек барқарор эмас. Айни пайтда жамоанинг кейинги босқичга йўл олиш ёки олмаслиги кўп жиҳатдан Мессига боғлиқ. Жамоанинг ўйин картинаси ва умумий кайфиятига Месси жуда катта таъсир қилади. "Наполи" эса кўп жиҳатдан Мессини зарарсизлантириш орқали имкониятларини ошириши мумкин. Шунингдек, Гаттузо ҳимояни ҳам мазкур вақтга қадар қанчалик тартибга солганига кўп нарса боғлиқ. Чунки жамоа охирги ўйинларда мудофаа чизиғида жуда ишончсиз ҳаракат қилаётганди. Лекин Гаттузо олдида турган охирги муаммо эмас. "Наполи" чорак финални орзу қилса, унда нафақат Мессини зарарсизлантириш, ҳимояда тартибди ўйнаш ва балки гол уриши шарт. Чунки эҳтимолий 0:0 ҳисобидаги дуранг "Барселона" фойдасига хизмат қилади. "Наполи"нинг умиди ва ишончи бу Мертенс ва Инсинье. Бу икковлон охирги пайтларда ўзларининг яхши спорт формасида эканлиги Гаттузони бироз хотиржам қилиши мумкин.


ЕЧЛ, 1/8 финал.

Жавоб ўйини.

"Бавария" - "Челси" (3:0)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Овидиу Хатеган (Руминия)

"Бавария" (тахминий таркиб) - Нойер - Киммих, Боатенг, Алаба, Дэвис - Тьяго, Горецка - Гнабри, Мюллер, Перишич - Левандовски.

Ўйнамайди: Павар (жароҳат)

Сўроқ остида: Коман (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Тьяго, Киммих.


"Челси" (тахминий таркиб) - Кабальеро - Рюдигер, Кристенсен, Зума - Жеймс, Ковачич, Баркли, Эмерсон - Маунт, Жиру, Хадсон-Одои.

Ўйнамайди: Алонсо (дисквалификация), Жоржиньо (дисквалификация), Пулишич (жароҳат), Аспиликуэта (жароҳат), Педро (жароҳат)

Сўроқ остида: Канте (жароҳат), Виллиан (жароҳат), Лофтус-Чик (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Зума



"Челси" фантастик "камбэк" содир этадими?

Мазкур қарама-қаршиликда кўп нарса биринчи баҳсда қисман ҳал этилган. Лекин назарий жиҳатдан "Челси"ни ҳисобдан чиқаришга эрта. Чунки олдинда ҳали минимум 90 дақиқалик ўйин мавжуд. Нафақат ҳисобдаги катта тафовут, балки ўйин тарафлама ҳам хаттоки ёрқин ўйнаётган "Челси" ҳозирги "Бавария"га етарлича қаршилик кўрсатиши мушкул иш. "Бавария" рулга Флик ўтиргач нафақат натижаларни максималлаштирди, балки ўйин жиҳатдан Европанинг энг кучли жамоаси сифатида шаклланиб бормоқда. Кучли прессинг, доимий босим ва тажоқузкорлик "Бавария"га қайтди. Жамоанинг ўйини, натижалари ва қайд этаётган рекордлари кўп жиҳатдан ўша 2013 йилдаги даҳшатли "Бавария"ни эслатмоқда. 

Флик жамоага келгач "Бавария" барча мусобақаларда 32 ўйин ўтказди ва шуларнинг 29тасида ишончли ғалабаларни тантана қилди. Фақатгина 2 ўйинда мағлубият ва 1 дуранг қайд этди. "Бавария" Флик бошқарувидаги 29 ўйинда роппа-роса 100та гол киритган. Солиштириш учун, "Челси" ҳам Лэмпард қўл остида 29 ғалабага эришган. Фақатгина фарқли жиҳати, "Челси" 29 ғалабани 54 ўйинда қайд этган. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Айниқса жавоб ўйинида Лэмпард болалаларининг йўқотадиган нарсаси йўқ. Бу эса "Челси" ўйин аввалидан "вабанк"ка боришини англатади. Лекин ҳозирги "Бавария" бундай устунликни бериб қўядиган жамоага ўхшамаяпти. Футболда мўъжизалар руй бериб туриши бу ўйинда "Челси"ни умидсизлантирмаслиги мумкин. Аммо "Челси"ни ўйин олдидан иккита устунлик тарафини ҳам қайд этиш керакки, бу "Бавария"га нисбатан жисмоний ҳолати ва ўйин амалиёти. Флик жамоасига айнан танаффусга чиққани ва ўйин амалиётисиз қолгани қайсидир маънода мазкур баҳсда муаммолар тақдим этиши мумкин. 


Мураббийлар нима дейди?


Кике Сетьен ("Барселона" бош мураббийи): - "Ўйинга тайёргарлик жараёнини анча сифатли ўтказди. Ишончим комил, биз кейинги босқичга ўтамиз ва бундан ташқари финалга чиқиш учун жиддий курашамиз. "Наполи" билан ўйин осон ўтмайди, қийин баҳсга керакли даражада тайёр бўлишимиз лозим. Кўпроқ тўпни ўзимизда сақлаб, рақибга гол уриш учун имконият туғдирмаслигимиз керак. Бу биз ҳужум қилмаймиз дегани эмас. "Барселона" ғалаба қозониш учун майдонга чиқади".

Женнаро Гаттузо ("Наполи" бош мураббийи): - "Биз қандай даражадаги жамоага қарши ўйнашимизни тушуниб турибмиз. Техник ва тактик тарафлама жуда кучли ўйин намойиш этишимиз шарт. Хаттоки бу ҳам муваффақият учун камлик қилиши мумкин. "Барселона" жорий мавсум ҳеч нарса ютгани йўқ. Бу эса уларни янада кучлантиради ва мотивация беради. Чунки рақиб доим совринларни ютишга ўрганган. Биз Эверест чўққисига чиқишимиз керак бўлади. Умид қиламанки, Инсинье ўйнайди. Агар шифокорлар уни тайёр эмас дейишса, унда таваккал қилмайман".


Ханс Флик ("Бавария" бош мураббийи): - "Рақибни ҳурмат қилиш керак. Рестартдан кейин "Челси" қандай ўйнаганини кўрдик. Шу боис бўлажак ўйинга аввалгидек муносабатда бўлиш лозим. Хотиржамликка берилишга эрта. Ўзимизнинг футболни намойиш этиш асосий устувор вазифамиз. "Бавария" доим уддалайдиган ишини қилиши, яъни ҳар ўйинда ғалаба қозониши керак".

Фрэнк Лэмпард ("Челси" бош мураббийи): - "Мен бу вазиятдан чиқиб кетиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бу жуда қийин вазифа. Қийин бўлади. Лекин биз ўзимизга ва ғалабага ишонишимиз керак. Бизда фантастик вазифани бажариш имконияти туғилган. Катта ишонч билан ўйнаш талаб этилади. Кучли рақибга қарши жуда қийин ўйинда бирлаша олишимизни кутмоқдаман. Ишга тўғри муносабат орқали муваффақият қозонишимиз мумкин".


Факт: Жорий мавсум ЕЧЛ доирасидаги барча ўйинда ғалаба қозонган ягона жамоа - "Бавария".

Факт: "Барселона"ни "Камп Ноу"да охирги марта 2013 йил "Бавария" шармандали тарзда мағлуб этганди. Шундан сўнг каталонияликлар ЕЧЛ доирасида ўз уйларида мағлуб бўлишгани йўқ. Серия 35 ўйинга етган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+8   
08 авг 13:04:18
Abdulla0717
Junay chaqir dgan parazit borakan napolini yutishi dargumon.
+7   
08 авг 12:27:59
Fanat_FCB
Bugun Messidan gollar kutamiz. Olg'a Barsa!
+6   
08 авг 13:08:55
Chelsea and Pakhtakor
nasib bôlsa yutib kambek qilamiz, agar kuchimiz , tajribamiz yetmi qosa keyingi mavsumda lboy kamandala bilan baxslashadigan bôp qaytamiz bizani kutila. Angliya chempianati Ispaniyani chempianatidan kuchli. Messi va Ranaldu paytida köpro yutgani bu tushunarli lekin endi bu DAXOla faoliyatini tugatishga yaqin keyingi 10 yillada korish nasib qilsa bu statistikani tögirlidi APL! APL N1
+6   
08 авг 12:47:57
Texas121
Liverpool1993 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айрим латтачайнар эзма хотинкалаш Реалчила нима болди куринмаяпсила нб куйдилами эхх энди барсага навбат эканда а АПЛ кетма кет 2чи йил ясаяптию испан грандларини
АПЛ испаняни едирди ???? Ха ха ха кулгили холат дахщатли Ливерпулингни енфилдида комиб келдию Атлетико...халиям ЧЛ финалда реалга 1:3 еб койганинг алами бор еканда
+6   
08 авг 12:22:34
YOQUB 007
Men Negadur Messidan Dubl Bo'ladi deb O'ylayabman va Barcelona 3-0 Hisobida yutadi. Nasib bo'lsa
+5   
08 авг 12:58:34
No name))))
Liverpool1993 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айрим латтачайнар эзма хотинкалаш Реалчила нима болди куринмаяпсила нб куйдилами эхх энди барсага навбат эканда а АПЛ кетма кет 2чи йил ясаяптию испан грандларини
Хахаха узи битта Сити колдию Аплдан ахахахахахаха
+4   
08 авг 12:58:10
Chori Qulliyev
kim aytdi bersani messiga ishonadi dep.Messi uzi deyarli kurinmasa maydonda.Agar messini zaxirada qoldirsa yutish imkoniyat kupayadi barsada
+4   
08 авг 12:56:39
Conor Messi
Jeydon Sancho MYU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun hakamlar yordam bermasa Barsa Napoliga yutkazadi Barsa doim hakamlar yordami bilan yutgan chempionlar ligasi pley offlarida Masalan PSJ ni
Zato myuni hakam pakami bilan qoʻshib yutkan
+3   
08 авг 13:25:43
Azizbek Rustamovic
Chori Qulliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
kim aytdi bersani messiga ishonadi dep.Messi uzi deyarli kurinmasa maydonda.Agar messini zaxirada qoldirsa yutish imkoniyat kupayadi barsada
Yaxshim ko‘rinmaganiya.ko‘rinmay ko‘rinmay yetti yuzta gol urib qo‘yibdi.umrini yarmini penalti tepishga bag‘ishlavormapti.agar ko‘rinib o‘ynasa nima bo‘lar ekana
+2   
08 авг 13:33:29
Azizbek Rustamovic
Liverpool1993 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кийин ута кийин
Balki osondir.buni bugin ko‘ramiz.Napoli restartdan keyin o‘yinni yorib tashlagani yo‘q.Barsa ham.shunda ham ikkovini o‘rtasida yer bilan osmoncha farq bor.Barsaga hozir Italiyada Yuve teng keloladi.qandaydir yettinchi o‘rindagi jamoa emas.biz Napoli haqida o‘ylamayapmiz.Allaqachon Bavariya yoki Chelsini o‘ylayapmiz.bizni bir oyog‘imiz chorak finalda allaqachon
Napoli bu Yevrokubok jamoasi emas
+2   
08 авг 13:22:42
Abbosbek Parpiyev
Бавария амалиётсиз бироз зериккан шуни учун бугун рақиб дарвозасига голлар шоуси базмини уюштириб челсига мастер класс утиб беришига ишонамиз
+2   
08 авг 13:18:26
Azizbek Rustamovic
Abdulla0717 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Junay chaqir dgan parazit borakan napolini yutishi dargumon.
Siz Napoli muxlislariga ham mazada.Napoli yutsa bayram.hakam halol ishlagan bo‘ladi.yeb qo‘ysa hakam g‘irrom ishladi,yordam berdi o‘zilani ovutib qo‘yurasila
+2   
08 авг 13:16:11
Azizbek Rustamovic
Jeydon Sancho MYU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun hakamlar yordam bermasa Barsa Napoliga yutkazadi Barsa doim hakamlar yordami bilan yutgan chempionlar ligasi pley offlarida Masalan PSJ ni
Masalan MYUni ikkita finalda ham,o‘tgan mavsumda ham hakamlarsiz yutgan.siz MYu haqida o‘ylayvering boshqa jamoani chaynamasdan
+2   
08 авг 13:05:14
Валихонов Фарходжон
Барселона ЧЛ си ютиши бу йилдаги хамма бушликларини ювиб кетади.
+2   
08 авг 12:47:39
Qoxa
Нейтрал мухлис манимча наполини кучи етмаса керак хозир барибир барса жуда кучли
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика