Португалия терма жамоаси Россияга учиб кетди (+ФОТО)
09 июн 2018 16:49
Янгиликлар
Португалия терма жамоаси Россияга учиб кетди (+ФОТО)
14 июнь куни Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади.
Бугун, 9 июнь куни Португалия терма жамоаси Лиссабондаги Умберто Дельгадо номидаги аэропорт орқали Россияга учиб кетди.


Португалия юлдузи Криштиану Роналду аэропортга кириб кетаётган пайтда миллий жамоа формасини кийиб олган болакай форвард ортидан югурди.

"Реал" ҳужумчиси болакайни хафа қилмай, унга бир неча сония вақт ажратди.




Португалия терма жаомаси Москва яқинидаги "Сатурн" ўқув-машғулот базасида шуғулланади. Португалияликлар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Эрон, Марокаш ва Испания терма жамоалари билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар