

22 ёшли словениялик АПЛ 19-тури доирасида 20-ўриндаги «Вулверхэмптон»га қарши уй учрашувини тўлиқ ўтказди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.
Шешко қаторасига 8 ўйиндан бери (терма жамоа ўйинларини инобатга олганда – 10 та) гол урмаяпти ва ушбу давр мобайнида фақат 1 та голли узатма берди – "Брайтон" (4:2) билан учрашувда.
Беньямин МЮ сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди (сентябрь охири ва октябрь бошида) ва 1 та ассист амалга оширди. Ҳужумчи ёзда «РБ Лейпциг»дан бонусларни инобатга олганда 85 миллион евро эвазига сотиб олинганди.



