

Турнир жадвалида 6-ўринда бораётган "Гимарайш" Португалия чемпионатининг 29-тури доирасида ўз майдонида чемпионат пешқадами "Порту"ни қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Сержиу Консейсау шогирдлари миллий лигада 57 та ўйинда мағлубиятга учрамади, бу эса мутлақ рекорд саналади.
Энг узоқ давом этган мағлубиятсиз серия бўйича аввалги рекорд "Бенфика"га тегишли эди. Лиссабонликлар миллий чемпионатда 56 та ўйинда ютқазишмаган.
"Порту" 29 турдан сўнг миллий чемпионатда энг яқин таъқибчиси "Спортинг"ни 6 очкога ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллаб турибди.



