

Футболчи жамоага эркин агент мақомида келиб қўшилмоқда.
27 ёшли Мичин "Войводина" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Чукарички", "Удинезе", "Напредак", "Раднички" ва Луганскнинг "Заря" жамоаларида тўп сурган. 2025/26 йилги мавсумда Мичин Украина чемпионатининг 17 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди ва 2 та голга асситлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Сербия ёшлар терма жамоаси сафида ўтказилган 6 та ўйин ҳам мавжуд.



