

Клуб дарвозабонларининг ишончсиз ўйинлари сабабли олдинроқ испаниялик кипернинг МЮга қайтиши борасида миш-мишлар тарқалганди.
"Бунга ишонмайман. Энди унинг ўзи ҳам ўша пайтдаги ҳолатига қайта олмайди. Энди буни синаб кўрмаган ҳам яхшироқ", - деди Паркер.
Де Хеа бунга қадар 2011-2023 йиллар давомида "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги мавсумларда у "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилмоқда.



