Покер қайд этган "саккизталик"
21 ноя 2016 15:09
Янгиликлар
Покер қайд этган "саккизталик"
Қаршининг "Насаф" клуби кетма-кет тўртинчи маротаба бронза медалига сазовор бўлди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигида "Насаф" мана тўртинчи йилдирки чемпионатимиздаги 3-ўринни ўзиники қилиб олди.
"Насаф" футболчилари Элдорбек Суюнов, Илҳом Шомуродов, Мақсуд Каримов, Азамат Алланиязов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов ва Одилжон Ҳамробеков учун бу галги бронза медали кетма-кет қўлга киритилган тўртинчиси бўлди.
Шу тариқа ушбу "саккизталик" бронза медалини тақиш бўйича покер қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар