Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"
19 дек 2025 09:00
Янгиликлар
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Мохамед Салахнинг клубдаги ўрнидан норозилиги ҳақида билдирган фикрларини ҳақорат деб ҳисобламаслигини айтди. Эслатиб ўтамиз, Каррагер "Ливерпуль" ҳужумчисини жамоадаги мавқеидан норози бўлиб, ўйин амалиёти камлигидан шикоят қилгани учун танқид қилган эди.
— Бу ҳақорат эдими? Йўқ, бу шармандалик эди. Агар кимдир бошқа фикрда бўлса, қарши эмасман, лекин уни асослаб бериш керак. Масалан, одамлар Конате ёмон ўйнаяпти дейишяпти, аммо у ҳар бир ўйинда майдонга тушяпти — жамоада бошқа марказий ҳимоячи йўқ. Демак, бу баҳс мавзуси эмас, — дея Каррагернинг сўзларини Goal нашри келтиради.
Жорий мавсумда мисрлик ҳужумчи АПЛ доирасида ўтказилган 14 учрашувда 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар