

"Улар МЮдан кетиб, мана, зўр бўлиб кетишди", деб қўйиш жуда осон. Кетишимдан олдинги мавсумимда ёмон ўйнамаганман. 10 гол урдим, соврин ютдик.
Маркус Рэшфорд билан ҳолат бошқача эди, қанча миш-мишлар бўлди, бироқ у таслим бўлмади. У доимо топ-футболчи бўлиб келган. Клубнинг афсоналаридан бири десак бўлади. У МЮ учун кўплаб голлар урди.
Қачонки сенга катта эътибор қаратилар экан, ишларинг ўхшамаслиги мумкин. Футболчилар жамоасини алмаштирганидан кейин кўпроқ ўйинларда ўйнашни бошлашади. Табиийки, бундай пайтда футболчиларда ишонч пайдо бўлади. МЮда имкониятни ўзинг ишлашинг керак, мана, Бруну Фернандеш ақлбовар қилмас ўйин кўрсатмоқда.
"Манчестер Юнайтед"ни айблаш нотўғри. Мен у ерда бўлганимда клубдагиларнинг барчаси футболчининг ривожланиши учун катта меҳнат қилишарди, мураббий ким бўлишидан қатъий назар овқатланишда, машғулотларда, умуман барчасида ёрдам беришарди. Барчаси футболчининг ўзига боғлиқ", - деди Мактомини.



