UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  0 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  1 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  0 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  6 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  4 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   8 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  7 09:20«Арсенал»га «Бавария» ҳужумчиси керак  4 08:39АПЛ. Ой футболчисига номзодлар маълум  4 08:07Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборган «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:41Суперлига. Бугун «Насаф» тарихий натижани қайд этиши мумкин  23 02:43А Серия. "Рома" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 12 дақиқа ўйнади  3 02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  1

Питер Хюистра: "Франк де Бурнинг тактикаси қанчалик самара беришини энди кўрамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Франк де Бурнинг тактикаси қанчалик самара беришини энди кўрамиз"

Нидерландия терма жамоаси жорий йилги Европа чемпионатида яхши иштирок этмоқда.

"Лолалар" юрти вакиллари гуруҳ босқичида керакли очколарни жамғарган ҳолда кейинги раундга йўлланма олди. Франк де Бур шогирдлари эртага 1/8 финал доирасида Чехияга қарши майдонга чиқади. Хўш Нидерландия турнирда қай даражада узоққа бора олади? Биз бу борада "Пахтакор"нинг нидерландиялик мураббийи Питер Хюистранинг фикрлари билан қизиқдик.

Гуруҳ босқичида Украина, Шимолий Македония ва Австрия билан тўқнаш келган Нидерландия юз фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Мусобақани Украинага қарши 3:2 ҳисобидаги  қийин ғалаба билан бошлаган терма жамоа кейинги икки ўйинда Австрияни 2:0, Шимолий Македонияни эса 3:0 ҳисобида таслим қилди.

"Нидерландиянинг гуруҳи кучли эмасди. Учта енгилроқ рақиблар билан ўйнади. Тўғри мусобақани қийин ғалаба билан бошлади. Лекин бу жамоанинг бирлашиши ва ишончини ортишига олиб келди. Турнир давомида янада яхши ўйнаши мумкин. Мен бунга ишонаман. 

Буёғига ҳамма нарса битта ўйинда ҳал бўлади. Бундай масъулиятли учрашувларда кичик элементлар ҳам таъсир қилади. Осон рақиблар қолмади. Масалан Португалия амалдаги чемпион, Германия мағлубият билан бошлаганига қарамай қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Чехия ҳам исталган жамоани ютиши мумкин",- дейди Питер Хюистра.

Хабарингиз бор, мусобақадан олдин кўпчилик Франк де Бурнинг 3-5-2 тактикасига қарши чиқаётган эди. Ҳаттоки биринчи турдан ўрин олган Украинага қарши ўйиндан олдин  мухлислар томонидан самолёт орқали “Франк, фақат 4-3-3” ёзуви туширилган баннер орқали маслаҳат ҳам беришганди.  Бироқ де Бур 3-5-2да қолишини айтганди. Ушбу вазиятга Питер Хюистра қуйидагича муносабат билдирди. 


"Европа чемпионатидан олдин Францияни энг кучлиси, деб ўйлагандим. Бироқ Италия ёрқин ўйини билан кўпчиликка манзур бўлмоқда. Балки улар эртароқ спорт формасига кириб олишгандир. Италия яхши прессинг қилмоқда, ўйини тўлиқ назоратига оляпти.  "Пахтакор" ҳам шундай услубда ўйнайди. 

Франк Де Бурнинг тактикасига мусобақадан олдин мен ҳам қарши эдим. Унда катта масъулият бор. Мураббийнинг тактикаси кучли рақиблар билан ўйинда қанчалик самара беришини энди кўрамиз",- дейди Питер Хюистра.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика