UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  3 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  3 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  7 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди Янгиликлар

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди

Футбол агенти Рауль Абдураҳмонов "Финт Тураева" подкастида Питер Одемвингие 2019 йилда "Бунёдкор"га ўтиши мумкин бўлганини айтди.

- Биз музокаралар олиб бордик. Питер бу ерга қишда келди ва ўтишга тайёр эди. Аммо, ўшанда "Бунёдкор" раҳбарияти ва бош мураббийини тушунмадим. Ҳалигача нега уларнинг фикрларидан қайтганларини тушунмайман. Биз ҳаммасини келишгандик, аммо мен бир хатога йўл қўйдим – ҳеч қандай ҳужжатга қўл қўймадим. Расмий сўров, таклиф бериш мумкин эди. "Бунёдкор" раҳбариятининг сўзларига ишондим ва улар барчасини орқага тортишди.

Одемвингие хафа бўлмади. У ушбу трансферни амалга ошира олмаганимиз учун бизга хавотирланди. Бу биз учун биринчи битим бўларди. У Тошкентга келганидан мамнун эди.

"Бунёдкор" ўшанда бунинг қанчалар фойдали бўлишини тушунмади. Питер яхши формада эди ва ёзгача шу ерда ўйнамоқчи эди. У фаолиятини ўз ватанида жуда чиройли якунламоқчи эди. Одемвингие ўшанда Британия телеканалларидан бирида эксперт бўлиб ишларди ва уларга шартномани имзолаш пайтида Ўзбекистонга чақиришини айтганди. Ярим йилдан сўнг фаолиятини якунлашни ва хайрлашув учрашувига АПЛдаги дўстлари – Руни, Феллаини ва кўплаб бошқа ўйинчиларни таклиф қилмоқчи эди.

Бу яна бир клубларимизда маркетинг бўйича мутахассисларнинг йўқлигини тасдиқлайди. "Бунёдкор" ўшанда бу қанчалик чиройли воқеа бўлишини тушунмаганди.


Рауль Абдураҳмонов билан "Финт Тураева" подкастининг (рус тилида) тўлиқ версияси:


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика