Пирло "Сампдория"даги асосий мақсадини айтди

Mirjalol Normatov
11 июл 2023, 22:10
"Сампдория" бош мураббийи Андреа Пирло клубдаги мақсади ҳақида гапирди.

"Менга шундай вазифани ишониб топширишганидан хурсандман. Барчасини оппоқ вароқдан бошлашни ва жамоани А Серияга қайтаришни истайман. Шу сабабли клубнинг барча мухлисларидан бизни қўллаб туришларини сўрайман. Барча ишончингизни тўлақонли оқлашга ҳаракат қиламиз", - деди мутахассис "Sport Press" нашрига.

"Сампдория" навбатдаги мавсумни B Серияда ўтказади. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Press