Пирло: "Балотелли терма жамоага қайтиши мумкин"

26 фев 2020, 01:39
"Маэстро" "СуперМарио"нинг терма жамоага қайтиши мумкинлигини инкор қилмади.

"Ювентус", "Милан" ва Италия  терма жамоаси афсонаси Андреа Пирло Марио Балотелли "мовий гвардия" сафига қайтиш учун нима қилиши кераклигини айтди:

"Марио "Брешия"да ўйнашга қарор қилди. Бу унинг Италия терма жамоасига қайтишни хоҳлаётганини билдиради. У тўғри йўлни танлади. Ишга нисбатан яхши муносабат туфайли у муваффақиятларга эришиши, жумладан, терма жамоадан ҳам чақирув олиши мумкин.

Балотелли ҳамма нарса фақат унинг ўзига боғлиқлигини тушуниши керак. У миллий жамоага муносиблигини майдонда исботлай олмас экан, бошқа нарсалар ҳақидда гапириш ортиқча".


Манба: Football Italia