

Англия термаси киперининг янги шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади.
"Мен учун алоҳида ўрин тутадиган клуб билан шартнома имзолаш – жуда муҳим эди. "Эвертон"га 22 ёшимда келганман ва бу ерда мени доим қўллаб-қувватлашган. Бу мен ва оилам учун жуда муҳим. Биз бу ерда бахтлимиз.
"Эвертон" – бу катта клуб. Охирги мавсумлар биз хоҳлаганчалик муваффақиятли ўтмади, аммо энди, ишонаманки, бизда жамоани юқори поғоналарга қайтишимизга ёрдам бера оладиган мураббий бор. "Эвертон"да муваффақият қозониш – менинг мақсадим. Мухлислар, мураббийлар ва жамоа аъзолари менга илк кунлардан илиқ муносабатда бўлишган. Улар учун ҳам ишончли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан", – дейди Пикфорд.




