"Реал" "янги Погба"ни топди

Мадриднинг "Реал" клуби 20 ёшли швейцариялик ярим ҳимоячи Жоан Манзамби билан шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Футболчи Бундеслигада "Фрайбург" сафида ўйнайди. Мадридликлар аллақачон "янги Пол Погба" деб аталаётган футболчини диққат билан кузатиб боришмоқда.

Жорий мавсумда Манзамби "Фрайбург" сафида 39 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор.


Манба: Tuttojuve