

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, U21 чемпионати, Про лига ҳамда Биринчи лига учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
Насаф - Бухоро
Суперлига 7-тури доирасидаги “Насаф” – “Бухоро” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 78-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Умарбек Эшмуродов ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби футболчиси Умарбек Эшмуродовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги “Насаф” – “Бухоро” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+7-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби футболчиси Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Сурхон – Қизилқум
Суперлига 8-тури доирасидаги “Сурхон” – “Қизилқум учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув давомида “Сурхон” футбол клуби футболчилари ва расмий шахсларидан олти нафарига сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди. Мазкур ҳолат “Сурхон” футбол клуби вакилларининг жамоавий номаъқул ҳулқ-атвори сифатида қайд этилди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 66-моддасига асосан “Сурхон” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.
Суперлига 8-тури доирасидаги “Сурхон” – “Қизилқум” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “Сурхон” стадионининг CИП секторидаги мухлислар меҳмон жамоа захира ўриндиғига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтирилгани, отилган предметлар майдон ва майдон атрофидаги шахсларга тегкани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан “Сурхон” футбол клубига жарима ҳамда “Сурхон” футбол клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг CИП1, CИП2 ва CИП3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 8-тури доирасидаги “Сурхон” – “Қизилқум” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Бобомурод Бозоров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Бобомурод Бозоровга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Бухоро – Пахтакор
Суперлига 9-тури доирасидаги “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Шохбоз Жўрабеков мухлислар томонидан отилган жисмни қайтариб “Пахтакор” мухлисларига улоқтиргани, ушбу ҳолат мухлисларни норозилигига сабаб бўлгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бухоро” футбол клуби футболчиси Шохбоз Жўрабековга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Суперлига 9-тури доирасидаги Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасидан бошлаб Бухоро стадионининг секторлариидаги мухлислар майдонга қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар улоқтиргани, отилган предметлар майдон ва майдон атрофидаги шахсларга тегкани, шунингдек учрашувнинг 90+5-дақиқасига келиб “Бухоро” клуби футболчиси Шохбоз Жўрабеков ён чизиқдан тўпни майдонга киритаётган пайтда мухлислар томонидан улоқтирилган жисмлардан бирини олиб, ушбу мухлисларга қарата отгани каби ҳолатлар аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 68 ва 79-моддаларига асосан “Бухоро” футбол клубига жарима ҳамда “Бухоро” футбол клубининг келгуси битта уй учрашувида стадионнинг А4 ва А5 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 9-тури доирасидаги “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+5-дақиқасига келиб “Бухоро” клуби футболчиси Шохбоз Жўрабеков ён чизиқдан тўпни майдонга киритаётган пайтда “Пахтакор” футбол клуби мухлислари томонидан футболчига қарата турли жисмлар улоқтирилгани, шунингдек учрашув якунланганидан сўнг учрашув комиссари огоҳлантиришига қарамасдан, “Пахтакор” футбол клуби футболчилари Суперлига Регламентининг 17.7-бандини бузиб, махсус микст-зонадан ҳаракатланмасдан стадионни тарк этишгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 74 ва 79-моддаларига асосан “Пахтакор” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 9-тури доирасидаги “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 20-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Санжар Қувватов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Санжар Қувватовга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Динамо – Локомотив
Суперлига 7-тури доирасидаги “Динамо” – “Локомотив” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг Динамо стадионининг ВИП секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкаларини улоқтиргани, ушбу буюмлар ҳакамларга тегкани, ҳудди шундай ҳолат 2026-йилнинг 23-апрель куни Суперлиганинг 9-тури доирасидаги “Динамо” – ОКМК учрашувида ҳам ВИП секторидаги мухлислар майдонни тарк этаётган ҳакамлар гуруҳига қарата турли буюмлар, хусусан, елим идишлар ва сув баклажкалари такроран улоқтирилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 79-моддасига асосан “Динамо” футбол клубига жарима ҳамда “Динамо” футбол клубининг келгуси иккита уй учрашувида стадионнинг CИП1, CИП2 ва CИП3 секторларига томошабинларнинг киришига тақиқ қўйиш интизомий жазо чоралари қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги “Динамо” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Фирдавс Абдурахмонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Фирдавс Абдурахмоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги “Динамо” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 25-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Сухроб Нуруллоев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби футболчиси Сухроб Нуруллоевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги “Динамо” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 76-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Билол Туплиев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби футболчиси Билол Туплиевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Андижон - ОКМК
Суперлига 7-тури доирасидаги “Андижон” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 77-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Александре Андрокинашвили ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Александре Андрокинашвилига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 7-тури доирасидаги “Андижон” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+1-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Жавоҳир Илёсов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан ОКМК футбол клуби футболчиси Жавоҳир Илёсовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Бунёдкор - Нефтчи
Суперлига 7-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Фаррух Сайфиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Фаррух Сайфиевга нисбатан жарима интизомий жазоси қўллансин.
Локомотив - Навбаҳор
Суперлига 8-тури доирасидаги “Локомотив” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Ўткир Юсупов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчиси Ўткир Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
ОКМК – Бухоро
Суперлига 8-тури доирасидаги ОКМК – “Бухоро” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 26-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси Умиджон Хамроев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бухоро” футбол клуби футболчиси Умиджон Хамроевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Сурхон – Машъал
Суперлига 9-тури доирасидаги “Сурхон” – “Машъал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Камронбек Юсупов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси Камронбек Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Навбаҳор – Сўғдиёна
Суперлига 8-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Сўғдиёна” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 85-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Қахрамонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Жавоҳир Қахрамоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига 8-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Сўғдиёна” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 87-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Лупчо Дориев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Лупчо Дориевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Динамо - ОКМК
Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги “Динамо” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Фирдавс Абдурахмонов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Фирдавс Абдурахмоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Про лига
Лочин – Пахтакор ФЖ
Пролига 2-тури доирасидаги “Лочин” – “Пахтакор ФЖ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 46-дақиқасида “Лочин” футбол клуби футболчиси Асадбек Самариддинов тўп учун курашда рақиб футболчисининг юзига тирсаги билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Лочин” футбол клуби футболчиси Асадбек Самариддиновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий чораси қўлланилсин.
Шўртан – ФарДУ
Пролига 3-тури доирасидаги “Шўртан” – “Фарғона ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+6-дақиқасида “Фарғона ДУ” футбол клуби футболчиси Дониёр Эркинов голни нишонлаш вақтида намойишкорона тарзда ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Фарғона ДУ” футбол клуби футболчиси Дониёр Эркиновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Пролига 3-тури доирасидаги “Шўртан” – “Фарғона ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 49-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Аброрбек Тошқўзиев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби футболчиси Аброрбек Тошқўзиевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Металлург – БухДУ
Пролига 4-тури доирасидаги “Металлург” – “Бухоро ДУ” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланиши билан майдонга кўплаб “Металлург” клуби мухлисларининг киргани ва тартибсизликлар келтириб чиқаргани ҳолатлари аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56-моддасига асосан“Металлург” футбол клубига жарима интизомий жазоси қўллансин.
Шўртан – Олимпик Мобиуз
Пролига 1-тури доирасидаги “Шўртан” – “Олймпиc Мобиуз” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби футболчиси Леван Барабадзе ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби футболчиси Леван Барабадзега нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Ғазалкент - БухДУ
Пролига 1-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Бухоро ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 62-дақиқасида “БухДУ” футбол клуби футболчиси Ислом Бойсариев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Ислом Бойсариевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролига 1-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Бухоро ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “БухДУ” футбол клуби футболчиси Беҳруз Шодмонов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби футболчиси Беҳруз Шодмоновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролига 1-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Бухоро ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувдан сўнг “БухДУ” футбол клуби мураббийи Шухрат Раджабов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Бухоро ДУ” футбол клуби мураббийи Шухрат Раджабовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Металлург – ТерДУ
Пролига 3-тури доирасидаги “Металлург” – “ТерДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 16-дақиқасида “ТерДУ” футбол клуби мураббийи Элдор Бойматов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “ТерДУ” футбол клуби мураббийи Элдор Бойматовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
ТерДУ – Пахтакор ФЖ
Пролига 4-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Пахтакор ФЖ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 54-дақиқасида “Пахтакор ФЖ” футбол клуби футболчиси Асадбек Шуҳратов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор ФЖ” футбол клуби футболчиси Асадбек Шуҳратовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Яйпан – Жайхун
Пролига 4-тури доирасидаги “Яйпан” – “Жайхун” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 39-дақиқасида “Жайхун” футбол клуби футболчиси Агабек Ибраимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Жайхун” футбол клуби футболчиси Агабек Ибраимовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Каттақўрғон – Арал
Пролига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Арал” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 74-дақиқасида “Арал” футбол клуби футболчиси Зулпуқар Куанишбаев ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Арал” футбол клуби футболчиси Зулпуқар Куанишбаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Биринчи лига
Арал-Академия ФА – Азур
Биринчи лига 1-тури доирасидаги “Арал-Академия ФА” – “Азур” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 84-дақиқасида “Азур” футбол клуби дарвозабони Жасурбек Ражабов “Арал-академия ФА” жамоаси футболчиларини номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани ва “Арал-академия ФА” футбол клуби мураббийи Науризбек Алимов ҳам унга жавобан Жасурбек Ражабовни номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани учун қизил карточкалар кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Азур” футбол клуби футболчиси Жасурбек Ражабовга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Арал-академия ФА” футбол клуби мураббийи Науризбек Алимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий чораси қўлланилсин.
Гулистон – Аҳмедов ФК
Биринчи лига 2-тури доирасидаги “Гулистон” – “Аҳмедов ФК” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 87-дақиқасида “Гулистон” футбол клуби футболчиси Озодбек Ражабов тўпсиз вазиятда рақиб жамоа футболчисининг бошига боши билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Гулистон” футбол клуби футболчиси Озодбек Ражабовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Навоий-Академия – Самарқанд-Академия
Биринчи лига 2-тури доирасидаги “Навоий-Академия” – “Самарқанд-Академия” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 56-дақиқасида “Навоий-Академия” футбол клуби футболчиси Хўжамурод Турсунов тўпсиз вазиятда ётган рақиб футболчисининг бел қисмига тирсаги билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Навоий-Академия” футбол клуби футболчиси Хўжамурод Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Биринчи лига 2-тури доирасидаги “Навоий-Академия” – “Самарқанд-Академия” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг “Навоий-Академия” футбол клуби футболчиси Умиджон Исмоилов рақиб жамоа футболчисининг юз қисмига қўлининг кафт қисми билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Навоий-Академия” футбол клуби футболчиси Умиджон Исмоиловга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
U-21 чемпионати
Динамо U21 – Локомотив U21
U21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Динамо U21” – “Локомотив U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 8-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Николаос Акопов тўп учун курашда рақиб футболчисининг курак қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби футболчиси Николаос Акоповга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
U21 чемпионатининг 7-тури доирасидаги “Динамо U21” – “Локомотив U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Фозилбек Зокиров тўпсиз вазиятда рақиб футболчисининг болдир (оёғига) қисмига оёғи билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Фозилбек Зокировга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Бунёдкор U21 – Андижон U21
U21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Бунёдкор U21” – “Андижон U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 61-дақиқасида “Бунёдкор U21” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Адхамов тўп учун курашда рақиб футболчисининг оёғини ҳимояланмаган қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Адхамовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.
U21 чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Бунёдкор U21” – “Андижон U21” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 41-дақиқасида “Андижон U21” жамоаси мураббийи Козимхон Валиев учрашув ҳакамининг шаънига номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон У21” жамоаси мураббийи Козимхон Валиевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш(дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
U19 чемпионати
Сурхон U19 – Қизилқум U19
U19 чемпионати 1-тури доирасидаги “Сурхон U19” – “Қизилқум U19” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 68-дақиқасида “Қизилқум У19” жамоаси футболчиси Мехрож Қўлдошев ҳакамининг шаънига номақбул сўзлар ишлатиб ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Мехрож Қўлдошевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилсин.



