Перес “Боруссия” президенти билан Ройснинг трансферини келишди

Narzulla Saydullayev
1 янв 2015
Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Дортмунднинг “Боруссия”сидаги ҳамкасби Райнхард Раубалль билан Марко Ройснинг трансферини оғзаки келишиб олди.
25 ёшли ярим ҳимоячининг шартномасида 25 миллион евро товон пули сифатида кўрсатилган.

Икки раҳбарнинг келишувига кўра, энди “Реал”нинг бошқа клубларга нисбатан Ройсни қўлга киритиш бўйича имконияти юқорироқ бўлади. Гап шундаки, Маркога оғиз солаётган “ПСЖ”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Бавария” ва бошқа клублар таклиф қилган сумма “Реал” қўйган баҳодан юқори бўлиши шарт. Сумма бир хил бўлган ҳолатда Марко Ройс Мадридга йўл олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com