"Пахтакор"ни бошқариши тахмин қилинган мураббий Хитой клубини қабул қилиб олди
06 янв 2021 13:32
Янгиликлар
"Пахтакор"ни бошқариши тахмин қилинган мураббий Хитой клубини қабул қилиб олди
Шота Арвеладзе кетганидан сўнг "Пахтакор"ни бошқариши кутилган мураббийлар орасида Славен Билич номи ҳам янграган эди.
Бироқ хорватиялик мураббий Ўзбекистонга келмайдиган бўлди. Сабаби Билич яқинда Хитойнинг "Бейжинг ФК" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Славен Биличнинг охирги иш жойи "Вест Бромвич" бўлганди.
"Бейжинг ФК" ўтган мавсум Хитой чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Бу жамоа ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ульсан Хюндай"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.
Ушбу мухтахассис фаолияти давомида Хорватия миллий термасини бошқариш билан бирга "Локомотив" Москва, Туркиянинг "Бешиктош", Англиянинг "Вест Хэм", Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубларида ҳам ишлаган.
Фикрлар