"Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан муроса кўчасини танлади

Sherzod Nurmatov
22 янв 2026, 16:15
"Пахтакор" Анталиядаги йиғин доирасида Шимолий Македония жамоаси билан рўбарў келди.

Учрашувда дастлаб шимолий македонияликлар ҳисобни очган бўлса, ҳисобни тенглаштирувчи гол ҳам (автогол) "Струга"нинг посбони томонидан сўнгги дақиқаларда урилди.

Маълумот ўрнида, "шерлар"нинг рақиби ички чемпионатда 16-турдан кейин пешқадам "Вардар"дан 1 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда турибди. 2015 йилда тузилган клуб икки маротаба мамлакат чемпиони бўлган. Жамоани албаниялик мутахассис Бледи Шкемби бошқаради. 

Халқаро ўртоқлик учрашуви

"Пахтакор" – "Струга" (Шимолий Македония) 1:1

"Пахтакор" (1-бўлим): Санжар Қувватов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Дилшод Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов (Муҳаммад Бобур Каримов, 35), Қувоншбек Сайдалиев, Абубакир Шукуруллаев, Жамшид Рустамов, Башар Ресан, Достонбек Ҳамдамов, Даврон Тўлаганов.

2-бўлим: Максим Муркаев, Заид Таҳсин, Муҳаммадали Дилшодбеков, Шерзод Насруллаев, Бобур Муҳаммад Каримов, Сардор Мирқобилов, Сардор Собирхўжаев, Беҳруз Ўктамов, Ҳожимат Эркинов, Яхё Ўринбоев, Азизбек Турғунбоев.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia