"Пахтакор" футболчисига ЖЧда иштирок этиш учун АҚШ визаси рад этилди

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 15:33
Ироқ миллий терма жамоасининг беш нафар футболчисига ЖЧда иштирок этиш учун АҚШ визаси берилмади

Бу ҳақда Ироқ футбол федерацияси аъзоси Ғолиб Ал-Замели "Shafaq News" агентлигига маълум қилди. Номаълум сабабларга кўра Иброҳим Байеш, Муҳаннад Али, Ҳайдар Абдул-Карим, Али Ал-Ҳамади ва “Пахтакор” ҳимоячиси Заид Таҳсинга виза рад этилган.

Ал-Замелининг қўшимча қилишича, ташкилот ушбу масала бўйича тезкор ечим топиш умидида ФИФАга мурожаат қилади. Шунингдек, у мазкур футболчилар мамлакат миллий терма жамоасининг муҳим бўлаги эканини таъкидлаб ўтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Shafaq News