Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради
04 авг 17:02
Янгиликлар


Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради
Бунгача Лондоннинг "Арсенал" жамоасида тўп тепган ганалик ярим ҳимоячи Томас Парти тез орада испан клубларидан бири билан шартнома имзолайди.
Инсайдер Дэвид Орнштейннинг сўзларига кўра, 32 ёшли ганалик эркин агент "Вильярреал" билан 2 йиллик битим имзолашга яқин турибди. Таянч ярим ҳимоячиси Испания жамоаси сафида аллақачон тиббий кўрикдан ўтган.
Парти янги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаш имконияти туфайли фаолиятини "Вильярреал"да давом эттиришга қарор қилди.
Томас Парти ўтган мавсум "Арсенал" таркибида Англия чемпионатида 35 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллиф бўлди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар