UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  1 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

ЎзПФЛ ташкил этган матбуот анжумани ҳақида. Про-лига ва Биринчи лига "ўгай"ми? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

ЎзПФЛ ташкил этган матбуот анжумани ҳақида. Про-лига ва Биринчи лига "ўгай"ми? (Бекзод Толибов блоги)

11 декабрь куни Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этди.

Анжуманнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган 2024 йилги мавсуми бўйича турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилганлар эълон қилинди ва тақдирланди. Кун тартибидан ўрин олган иккинчи ва учинчи масалалар ҳам анчайин қизиқарли эди. Дастлаб майдонлар борасида Лига вакиллари ва мутахассис иштирокида иштирокчиларга қатор маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, янги 2025 йилги мавсумда қайси стадионларда футбол учрашувлари ўтказилади, битта майдонни нормал ҳолатда ушлаб туриш учун қандай ишлар амалга оширилади, қанча маблағ кетади ва ҳоказо. Шунингдек, айни масала юзасидан мавжуд муаммо ва камчиликлар, сифатли майдон учун Ўзбекистон иқлимининг қулай ва ноқулай томонлари хусусида ҳам атрофлича сўз борди.

Анжуманнинг учинчи қисмида эса ЎзПФЛ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бунда Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ва соҳалар бўйича мутахассислар ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди. Мақола матни чўзилиб кетмаслиги учун гапни қисқа қиламан, шахсий хулосамга кўра, жараён жуда зўр ўтди. Журналистлар Лига фаолияти, миллий чемпионатларимизнинг ташкил этилиши, ёшлар чемпионатлари каби саволларга аниқ ва батафсил жавоб олдилар. Фикримча, бу каби матбуот анжуманлари сонини кўпайтириш керак, шунда балки мавсум давомида юзага келадиган турли тушунмовчилик, англашилмовчилик ҳолатларининг олди олинган бўлар эди.

Кириш қисмидан ўтиб олдик, энди сарлавҳада кўтарилган масалага тўхталамиз. Шу куни тақдирланганлар орасида Про лига ва Биринчи лига вакилларидан ҳеч кимни кўрмадик. U-21 ёки U-19 чемпионатлари ҳақида гапирмаймиз, майли. Бироқ бутун бошли Про лига, ярим профессионаллар иштирок этиши айтилаётган Биринчи лигадан ҳеч ким энг яхшилар қаторида эътироф этилмади. Профессионалми ёки профессионал эмасми, бу чемпионатда ўйнаётганлар ҳам ҳамма қатори инсон. Қилган меҳнатларига яраша эътибор кутади, унинг номини ҳам кимдир қаердадир тилга олишини истайди. Про лига ва Биринчи лига иштирокчилари орасидан 4-5 нафар энг яхшиларини эътироф этиб, биттадан стауетка тақдим қилишга ЎзПФЛнинг бемалол қурби етарди. Лекин нега шундай қилмади, тушунарсиз. "Ўгай" деган иборани ишлатдик, қўпол чиққанини тушуниб турибман, лекин хафа бўласизми-йўқми, ўзингиз ташкил этган чемпионатларга ўзингиз эътибор қаратмасангиз, масалан, Жоэль Кожони тантанали тақдирлаган Қирғиз Республикаси футболи вакиллари келиб, тақдирлаб бермайди. Такрор айтаман, кучлими, кучсизми, профессионалми ёки йўқ, бу чемпионатларда ҳам инсонлар ўйнайди. 

Мақола тугади.


Бекзод Толибов

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика