UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  1 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлашади Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлашади

Шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларда Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ўз бригадаси билан иштирок этади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Шунингдек, 6-16 декабрь кунлари Жанубий Осиё футбол федерацияси (SAFF) томонидан ўтказиладиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада Валентин Коваленко бош ҳакам, Руслан Серазитдинов эса ёрдамчи ҳакам сифатида ўйинларни бошқарадилар. Мазкур турнирда Жанубий Корея, Хитой, КДХР, Япония давлатлари терма жамоалари қатнашишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Ушбу мусобақалар бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилади ва унда Ўзбекистондан Эдита Миробидова бош ҳакам, Зилола Раҳматова эса ёрдамчи ҳакам сифатида қатнашади.

2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қуйидаги ҳакамларимиз иш олиб борадилар: Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика