UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Ўзбекистонда охирги имконият қолди, Осиёнинг 2 жамоаси плей-оффда. ЖЧ-2024 2-турдан кейинги ҳолат Янгиликлар

Ўзбекистонда охирги имконият қолди, Осиёнинг 2 жамоаси плей-оффда. ЖЧ-2024 2-турдан кейинги ҳолат

Бугун юртимиз мезбонлик қилаётган футзал бўйича ўнинчи Жаҳон чемпионатида 3-тур беллашувларига старт берилади.

Бугунги ўйинлар рўйхати.

20.09.2024

"Б" гуруҳи

17:30. Таиланд - Бразилия (Бухоро Универсал спорт комплекси)

17:30. Куба - Хорватия ("Ҳумо Арена")

"А" гуруҳи

20:00. Коста Рика - Ўзбекистон ("Ҳумо Арена")

20:00. Нидерландия - Парагвай (Бухоро Универсал спорт комплекси)


Аввало 2-турда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.


Рақамлар:

2-турнинг 12 ўйинида дарвозаларга жами 95 та тўп киритилган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 7.9 тадан гол дегани. Солиштириш учун 1-турда 84та гол урилганди;

5 карра Жаҳон чемпиони Бразилия иккинчи турда ҳам энг йирик ғалабага эришди - 8:1;

Энг сермаҳсул ўйин эса Таиланд ва Куба ўртасидаги баҳс бўлди, унда дарвозаларга жами 15та тўп киритилди;

- Ўзбекистон Парагвайга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, гуруҳдошимиз Нидерландия эса 2-турда ҳам дуранг ўйнади (Коста Рика билан 2:2);

- Амалдаги чемпион Португалия мундиалларда кетма-кет тўртинчи бор 1/8 финалга йўл олди. Улар ЖЧда 10 та учрашувдан бери ютқазишмаяпти, Португалия сўнгги бор ЖЧ-2016нинг ярим финалида Аргентинага 2:5 ҳисобида ютқазган;

- Испания футзалчилари Янги Зеландияга қарши учрашувда рақиб дарвозаси томон 108 та зарба йўллашган, шулардан 36 таси аниқ борган. Ҳисоб эса 7:1. Янги Зеландия посбони Михаил Антаманов 29 та сейв ижро этди;

- Аргентинанинг 7-рақамли ўйинчиси Матиас Роса Афғоғистонга қарши ўз туғилган кунида дубль қайд этди ва жамоасига ғалабани тақдим этди;

- Эрон терма жамоасида 24 ёшли Салар Агапур ЖЧда дебют қилмоқда. Қизиғи, Агапур дастлабки икки учрашувнинг ҳар иккисида "Man of the match" деб топилди. У айни пайтда Эрон терма жамоасининг ЖЧ-2024даги тўпурари ҳам бўлиб турибди (4 та гол);

Эрон аъзоси Салар Агапур.


P.S. Аёл ҳакам Ориано Самбрано футзал бўйича ЖЧ тарихига кирди. У 1-тур доирасидаги Тожикистон - Марокаш баҳсида бош ҳакам бўлган эди. Шу тариқа, Ориано футзал Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган илк венесуэлалик бўлди.



Бугунги ўйинлар олдидан мундиалнинг иккинчи туридан кейин гуруҳлардаги ҳолатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"А" гуруҳида Парагвай 100 фоизлик натижа билан плей-оффга муддатидан олдин биринчи ўрин билан чиқди. Ўзбекистон эса гуруҳдан камида иккинчи ўрин билан чиқиш учун бугун Коста Рикани мағлуб этиши ва Нидерландия Парагвайни ютмаслиги керак.


"Б" гуруҳида Бразилия ҳамда Осиё вакили Таиланд дастлабки икки турда ғалаба қозонди ва муддатидан олдин плей-оффга йўл олди. Бугун улар ўзаро беллашишади ва ким биринчи ўрин бўлишини аниқлаб олишади.


"С" гуруҳида Аргентинада 6, Афғонистон ва Украина эса 3 очкога эга. Ангола эса бу турда Аргентина билан ўйнайди ва катта эҳтимол гуруҳдан кейин уйга қайтади.


"Д" гуруҳида кутилганидек Испания ва Қозоғистон пешқадамлик қилмоқда. Ливия эса 3 очкога эга ва 3-ўрин билан гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга.


"Е" гуруҳида Португалия ва Марокаш 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Бу турда улар ўзаро тўқнашувда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Қўшни Тожикистон ва Панама эса 3-ўрин билан чиқадиганлар сафида бўлиш учун ўзаро курашишади.


"Ф" гуруҳида фаворит Эрон биринчи ўринда, "сирли тулпор" бўлишини тахмин қилганим Францияда ҳам 6 очко бор. 3-тур бу икки жамоа гуруҳ ғолибини ўзаро курашда аниқлаб олишади. Венесуэла - Гватемала ўйинида эса дуранг натижа қайд этилганиҳамма учун маъқул бўларди.


Айни пайтга келиб нимчорак финалнинг 8 иштирокчиси аниқ бўлиб улгурди. Булар: Парагвай, Бразилия, Таиланд, Аргентина, Португалия, Марокаш, Эрон, Франция.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика