UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  1 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   11 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22

Ўзбекистонда биринчи кибер футбол сайти ишга тушди Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи кибер футбол сайти ишга тушди

17 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистонда биринчи кибер футбол портали очилиш маросими бўлиб ўтди.

UCFF.UZ сайтининг очилиш маросимига бағишлаб PS4 платформасида FIFA 16 бўйича кичик турнир ўтказилди.















Мусобақадаги кейинги баҳсини кутаётган иштирокчилар билан "Бунёдкор" стадионига саёхат уюштирилди ва ўйинчилар аренанинг музейи, матбуот-анжумани зали, футболчилар кийиниш хонасини томоша қилишди.













Мусобақанинг плей-офф босқичи BO3 регламенти асосида ўтказилди. Яъни 2 та ғалабага эришган ўйинчи кейинги босқичга чиқади. Турғунбоев Муҳаммадамин турнир ғолибига айланди. Абдуллаев Ҳусан, Усманов Санжар, Ибрагимов Ўктамлар 2-4 ўрингача бўлган жойларни эгаллашди.









Энди сиз UCFF.UZ сайтига кириб PS4 ва PC (компютер) платформаларида ўтказиладиган кибер футбол турнирларида қатнашиш имконига эга бўласиз. Тез орада Ўзбекистон чемпионати ва халқаро турнирлар ташкил этилиши кутилмоқда.

UCFF.UZ сайти очилиши "Бунёдкор" стадиони, "Бунёдкор" футбол клуби, "UPay" тўлов тизими ёрдамида амалга оширилди. Виртуал футбол порталининг ахборот ҳамкорлари "UZREPORT TV" телеканали ҳамда "Championat.asia" сайти.


Мурожаат учун телефонлар:
+99894 6067333
+99890 1685291

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика