UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  1 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  2 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   9 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3

Ўзбекистон ёзда Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон ёзда Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегал, 27 март куни эса Марокаш терма жамоаларига қарши сафарда ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бундан ташқари, 15 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади. Мазкур терма жамоалар ЖЧ-2018 иштирокчилари бўлиб, мундиал олдидан улар Ўзбекистон МТЖ билан ўртоқлик ўйини ўтказишга розилик беришган.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Музокаралар натижасида Ўзбекистон МТЖ учун яна бир кучли спарринг рақиб топилди. Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018да “А” гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +286   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика