UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапурдаги турнирда эронлик тенгдошларига мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапурдаги турнирда эронлик тенгдошларига мағлуб бўлди

Теглар :  Ўзбекистон U-19
2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Сингапурда ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, бугун, 20 июль куни Сингапур Футбол Асоциацияси томонидан ўтказилаётган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасидаги халқаро турнир доирасида Эрон U-19 терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашув асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Аввалига, 18-дақиқада эронликлар ҳисобни очган бўлсалар, учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Шароф Муҳиддинов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунланиши билан пенальтилар серияси ўтказилди ва унда Эрон ёшлар терма жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Сингапурдаги йиғини 24 июлгача давом этади.

FAS U-21 International Challenge Cup

Эрон U-19 – Ўзбекистон U-19 1:1 (пен. 5:4)

Голлар:
Али Таҳерон (18) – Шароф Муҳиддинов (90+3)

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ойбек Рустамов, Хожакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Саиджамол Давлатжонов, Шароф Муҳиддинов, Нурилло Тўхтасинов, Достон Ибрагимов, Бобир Абдухолиқов.

Захира: Умиджон Эргашев, Жамшид Юсупов, Сухроб Нуриллоев, Санжар Қодирқулов, Азизбек Суюнов, Хусниддин Ғофуров, Бегзод Ғанижонов.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика