Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди

Mirjalol Normatov
3 окт 2025
20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6-октябр куни Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Олимпия терма жамоаси негизини ташкил этувчи ёшларимиз йиғин доирасида Қозоғистонга қарши баҳс олиб боришади

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Самандар Муратбаев ("Олимпик-Мобиуз"), Максим Муркаев ("Сурхон"), Умар Рустамов ("Бунёдкор").

Ҳимоячилар: Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Дилшод Муртазоев, Ғиёсжон Ризақулов, Саидхон Ҳамидов, Мейирбек Режабалиев, Озодбек Эргашев, Рўзибой Файзуллаев ("Олимпик-Мобиуз"), Наримонжон Аҳмаджонов ("Бунёдкор"), Диёрек Абдуназаров ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Рустамбек Фомин, Муҳаммедали Реимов ("Олимпик-Мобиуз"), Жавоҳир Убайдуллаев, Сардорбек Баҳромов ("Насаф"), Ойбек Ўрмонжонов, Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо"), Шоҳжаҳон Ёрқинбоев ("Андижон"), Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Бельгия), Асилбек Жумаев ("Сурхон"), Равшан Ҳайруллаев ("Бухоро").

Ҳужумчилар: Нурлан Ибраимов ("Олимпик-Мобиуз"), Абдуғафур Ҳайдаров ("Қўқон-1912"), Саидумархон Саиднуруллаев ("Андижон").


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ufa.uz