Ўзбекистон U-19 қизлар термаси Озарбайжонни мағлуб этди
05 май 2017 18:55
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 қизлар термаси Озарбайжонни мағлуб этди
Бугун Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон қизларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
3 май кунги дастлабки баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугунги ўйинда эса қизларимиз ғалабани тантана қилишди.
Ўзбекистон U-19 - Озарбайжон U-19 - 2:0
Голлар: Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова
Ушбу ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар