"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
17 дек 2025 09:18
Янгиликлар
"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Football Insider нашрининг хабар беришича, "Манчестер Сити" Рико Льюис билан хайрлашишга тайёр.
"Шаҳарликлар" футболчи учун тушадиган ҳар қандай таклифни ўрганиб чиқишмоқчи.
Манбанинг хабар беришича, Люисдан ташқари, ҳужумчи Оскар Бобб ҳам бу қишда клубни тарк этиши мумкин. 22 ёшли футболчига "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчи қишда ижарага берилиши ёки тўлиқ сотиб юборилиши мумкин.
Бу мавсумда Рико барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бобб 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар