UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  24 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  2 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15

"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди Янгиликлар

"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Жан Пьеро Гасперинининг "Рома" бош мураббийи лавозимига тайинланиши "бўрилар" ривожланишининг янги йўналишини белгилаб берди.

Клуб айрим футболчиларнинг келажагини ҳал қилишига тўғри келди. Улар орасида Пауло Дибала ҳам бор эди ва энди аргентиналик ҳужумчи ўз тақдирини билиб олди.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, римликлар 32 ёшли форвард билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июль ойида якунланади. Бу қарор кўп жиҳатдан клубнинг трансфер сиёсати билан боғлиқ.

"Жалларосси" келаётган трансфер ойнаси учун икки ўйинчини мақсад қилиб олган: асосийси — "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жошуа Зиркзе, иккинчи даражадаги мақсад эса "Фиорентина"дан Альберта Гудмундссон. Уларнинг бирортаси "Стадио Олимпико"га келса, ҳозир жамоада мавжуд Артём Довбик ва Николас Суле қаторида Дибаланинг роли иккинчи даражага тушиб қолиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика