Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган хитойлик Премьер-лига клубига ўтди
04 июл 2017 14:18
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган хитойлик Премьер-лига клубига ўтди
Бу ҳақда Англия Премьер-лигасининг расмий сайти хабар бермоқда. 20 ёшли форвард "Вест Бромвич" билан 2020 йилгача шартнома имзолади. У 2 йил давомида ижара асосида Бундеслигада "Вердер" шарафини ҳимоя қилади.

"Жанг икки йил давомида "Вердер"да ўйнайди. Унинг футболчи сифатида ўсиши биз учун муҳим" - дейди "Вест Бромвич" директори Ричард Гарлик.
Маълум бўлишича, инглиз клуби Хитойнинг икки компанияси билан шартнома имзолашга эришган. Унга кўра, "Palm" Хитойда инглиз клуби номи билан янги футбол шаҳарчаси қуради.
Эслатиб ўтамиз, "Вест Бромвич"нинг эгаси хитойлик Гуочуан Лаи.
Юнинг Жанг 11 октябрь куни ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари доирасида Ўзбекистон терма жамоасига қарши "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда захирадан майдонга тушган эди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар