UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  14 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1

"Ўзбекистон Сингапурга 7тадан кўп гол урадими?". Азиз Ибрагимовнинг терма жамоадаги эсда қоларли ўйини ва бугунги учрашув олдидан фикрлари Янгиликлар

"Ўзбекистон Сингапурга 7тадан кўп гол урадими?". Азиз Ибрагимовнинг терма жамоадаги эсда қоларли ўйини ва бугунги учрашув олдидан фикрлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичини Сингапурга қарши учрашув билан давом эттиради.

Мазкур учрашув олдидан ўз вақтида терма жамоамиз сафида тўп тепган, бевосита ЖЧ-2010 саралаш босқичида Сингапур билан ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган Азиз Ибрагимов бугунги баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Бундай масъулиятли ўйинларга кучсиз жамоа ҳам яхшигина тайёргарлик кўради

"Рақиб Сингапур терма жамоаси бўлсада, хотиржамликка берилмаслик керак. Бундай ўйинларга барча терма жамоалар яхши тайёргарлик кўради, ҳатто кучсиз баҳоланган жамоа ҳам. Ҳозирда терма жамоа жамоамиз ажойиб спорт формасида. Сўнгги икки ўртоқлик учрашувида вакилларимиз ғалаба қозониб кайфиятни анча кўтариб олди. Ҳамюртларимизга омад тилайман. Элдор Шомуродов ўз голлари билан мухлисларни хурсанд қилади, деган умиддаман. Бугун чиройли ўйин бўлади ва терма жамоамиз якунда ғалабани ўзиники қилади",- дейди Азиз Ибрагимов.



Сингапур билан 7:3 натижаси қайд этилган ўйин хотиралари

"Ўша учрашувда жуда яхши ўйнаганмиз, якунда 7:3 ҳисоби билан ғалаба қозонганмиз. Ўйин қандай ўтганини ҳисобдан ҳам билиш мумкин. Баҳсдаги голлардан бирига муаллифлик қилгандим. Ваҳоланки бу пайтларда Сингапурнинг ярим таркиби маҳаллийлаштирилган легионерлардан иборат эди. Номларга эътибор қаратсангиз, буни билиб олиш осон бўлади",- дейди Азиз Ибрагимов

Бугун терма жамоамиз юқоридаги рекордни янгилайдими?

"Миллий жамоамиз бугун бундан ҳам кўп гол ура  олади. Таркибимизда ҳужумкор ва тезкор, техник томондан кучли футболчилар жамланган",- дейди Азиз Ибрагимов.


Терма жамоа либосидаги энг ёдда қолган ўйин

"Терма жамоада ўтказган энг ёрқин пайтларим 2007 йилги Осиё кубогига тўғри келади. Ўшанда жуда яхши спорт формасида эдим. Чехияда тўп тепардим. Рауф Инилеев мураббийлик қилган Малайзиядаги мусобақада ёмон иштирок этмаганмиз",- дейди Азиз Ибрагимов

Катта футбол билан хайрлашган Азиз Ибрагимовни энди мураббий сифатида кўрамиз 

"Ҳозирда мураббийлик лицензияларига ўқимоқдаман. Насиб қилгани бўлади. Яхши мураббий сифатида ўсишга эришиш ниятим бор",- дейди Азиз Ибрагимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика