UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  12 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  23

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори

Теглар :  ЎФФФутболҚарор
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор матни қуйида келтирилган.

Республикамизда болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, академиялари ва Олимпия захиралари коллежларининг футбол бўлимларида (кейинги ўринларда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасалар) тарбиявий ва ўқув машғулотларининг сифатини яхшилаш, ёш футболчиларнинг маҳоратини янада ошириш, профессионал ҳамда терма жамоаларга захира ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва улар орасида саралашда холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қарор қилади:


1.   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тасарруфийлигидан қатъий назар барча футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Футбол клублари қошидаги академиялар ва Олимпия захиралари коллежлари ҳамда барча спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тасдиқлансин.

2.   Ишчи гуруҳга:
Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол мактаблари фаолиятини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан биргаликда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича 2018–2023 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга ўрнатилган тартибда киритиш васифаси юклатилсин.

3.   Дастурнинг бажарилиш ҳолатини ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қўшма йиғилишларида дастур бўлимларига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилиб борилсин ва тегишли чоралар кўрилсин.

4.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш сифатини, ҳолислигини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул жараёнида ўтказиладиган имтиҳон, синов комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган мутахассисларнинг киритилиши таъминлансин.

5.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига раҳбар-кадрлар ва мураббийларни тайинлаш ҳамда вазифасидан озод этиш комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси масъул ходими киритилиши белгилаб қўйилсин.

6.   Республикада қуриладиган футбол спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, қурилиш объектларини топшириш жараёнларида Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларининг иштироки таъминлансин.

7.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Фан, спортни методик таъминлаш ва таълим муассасалари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси биргаликда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида шуғулланувчиларга тегишли бўлган маълумот ва кўрсаткичлари тўпланган ягона электрон базасини яратсинлар.

8.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларини шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси ўсмир ва ёш футболчилар ўртасида Республика биринчилиги мусобақаларини йиллик тақвим режасига киритилишини таъминласин.

9.   Ўзбекистон давлат ва Жисмоний тарбия институти футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига зарур бўлган ўқув-методик кўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқсин.

10.   Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий футбол федерациялари Ишчи гуруҳнинг ўрганиш билан боғлиқ жараёнида барча шарт-шароитларни яратсин.

11.   Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Ш.Исроилов зиммасига юклатилсин.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан имзоланди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика