UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  23 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  9 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  3 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  10 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида Янгиликлар

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан кўра натижа муҳимроқ...

Шундай ўйинлар бўладики унда натижа асосий факторга айланади. Ғалаба "сув ва ҳаво" каби зарур бўлади. Бундай ўйинлар асосан муҳим мусобақалар ёки саралаш босқичининг сўнгги турларида кузатилади. Шундай вазият Қатарга қарши ўйиндан олдин кузатилди. Сурияга қарши омадсиз ўйиндан сўнг яна битта мағлубият бизни Россиядаги мундиал йўлланмасидан деярли мосуво қиларди.

Миллионлаб мухлисларимиз терма жамоанинг Малайзиядаги ўйинини кескин танқид қилишди. Буни мураббийлар штаби, футболчилар ҳам жуда яхши тушуниб туришганди. Биз фақат ғалаба қозонишимиз керак эди! Жамоа бу вазифани бажарди! Якунланган баҳс учун энг асосий хулоса мана шу.
 
Албатта, аввало Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов номига бир қанча мақтовлар айтмоқчиман. У ҳақиқий сардор бўлди, майдонда етакчи бўлди, унинг жаримадан урган голи бизга ғалаба тақдим этди! Аҳмедовнинг ёнида Азиз Ҳайдаров ҳам яхши ўйнади, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов ҳам фаол бўлишди. Ҳа, умуман олганда барча футболчилар майдонга яхши кайфиятда чиқишди ва ғалабага эришишди!

Техник-тактик ҳаракатларда биз рақибга умуман ютқазмадик. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун шундай бўлиши ҳам керак. Рақиб гуруҳдаги энг кучсиз жамоа эди. Уларни ютмасак кимни ютамиз?!

Бу сафар ҳам майдондаги жойлашувимиз одатдагидек бўлди: 4-2-3-1. Марказий ҳужумда Сергеев ўйнади. Таркибга Шомуродов ва Рашидов қайтди, чап қанот ҳимоясида Мерзляков пайдо бўлди. Самвел Бабаян кўп бор синовдан ўтказган тактикада бутун саралаш босқичини ўтказаяпмиз. Бунда ҳам яхши томонлари бор, футболчилар нима талаб қилинаётганини жуда яхши билишади. Аммо бошқа томондан рақиб ўйинимизни ўрганиб олади. Сурия ва Қатар бизни ўрганиб ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Бизда ҳужумни якунлаш оқсамоқда. Бир неча марта айтгандим, икки ҳужумчи билан ўйнашни ҳам синаб кўриш керак.

Ҳимоямиздаги асабийлик менга ёқмади. Энг асосийси Лобанов. Майдонда ўзини бундай тутмайдилар! Ўйлашимча, ҳакам унга иккинчи сариқ карточка бериши ҳам мумкин эди. Дарвозабондан ишонч чиқиши керак, рақибга қўл ёки оёқ билан...

Иккинчи бўлимда рақиб ҳужумчилари кўп бор ҳимоячиларимизни осонлик билан алдашди. Учрашув сўнггида эса барча асабийлашди. Бош ҳакам битта вазиятда пенальти ҳам белгилаши мумкин эди, битта вазиятда Кримец ўз дарвозамизга гол уриб қўйиши мумкин эди. Дарвоза тўсини ва омад бизни голдан қутқарди.
Шу куни ҳакамлик биз учун идеал бўлди.

Голдан сўнг ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаганимиз ёқмади. Иккинчи ўйинда ҳам иккинчи бўлимда ҳимояга "ётиб олдик". Сурия ҳам, Қатар ҳам жисмонан яхши кўринишди. Ҳужумдаги ўзгаришлар бизга фойда келтирмади. Нима учун Рашидовни алмаштирилганига тушунмадим, айнан у ҳужумда кескинликни ушлаб турганди. Бу сафар ҳам Саша Гейнрихни майдонга тушириш фойдали бўларди деб ўйлайман. Унинг ностандарт ҳаракатлари бизга қўл келиши мумкин эди.

Албатта, ўйиндан кейин гапириш осон. Шу боис мураббий сифатида мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари олдида турган барча қийинчиликларни тушуниб турардим. Шу боис яна бир бор такрорлайман, ғалаба энг муҳими эди. Термамиз буни уддалай олди! Футболда шундай ибора бор: Ўйин унутилади, очколар қолади...

Якунда жадвал ҳақида...
Олдинда бизни Эронга сафар кутмоқда. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса муддатдан аввал ЖЧ йўлланмасига эга бўлишади. Теҳронда бизни қандай муҳит кутаётганини ва мухлислар Эронни қандай қўллаб қувватлашини тасаввур қилаяпман!
 
Ўйлашимча бу ўйин термамиз учун энг муҳим учрашуви бўлади. Мағлуб бўлсак тўғридан-тўғри йўлланмадан деярли мосуво бўламиз. Айнан шу баҳс футболчилар ва мураббийлар учун ҳақиқий синов бўлади. Эронга ютқазишимиз мумкин эмас. Йигитларимиз бунга қодирлар. Ахир Миржалол Қосимов бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни Теҳронда ютганку. Нима учун Бабаян жамоаси буни уддаламаслиги керак?!
Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика