

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов яқинда Тошкентда операция қилинганидан хабарингиз бор.
Футболчи аллақачон "Ғазалкент" клуби шифокори Дилшод Аширов қўл остида тикланиш жараёнининг биринчи босқичини бошлаб юборди.
Жарроҳлик амалиёти ҳам, реабилитация жараёни ҳам футболчи тегишли бўлган "Football Group" агентлиги томонидан тўланди”, – дейилади хабарда.
18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ушбу мавсум “Сурхон” сафида 7 ўйинда иштирок этди.



