Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади

Оқил Абдубарноев
22 мар 2026, 19:31
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги қароргоҳга етиб келишди ва навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига расман киришишди.

Мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, футболчилар бугун фақат тикланиш муолажалари билан банд бўлишади. Асосий майдондаги машғулотлар эса эртадан, яъни 23 март кунидан эътиборан бошланади.


Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз "FIFA Series" мусобақаси доирасида қуйидаги учрашувларни ўтказади:

  • 27 март, 19:00 | Ўзбекистон – Габон

  • 30 март, 19:00 | Ўзбекистон – Венесуэла

Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати