Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
29 июл 2024
Бугун Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг, Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Йиғин доирасида футзалчилармиз халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишлари режалаштирилган. Ўйинлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади, - дейилади ЎФА хабарида.

Бош мураббий томонидан йиғинга 17 нафар футзалчи жалб этилган.

Дарвозабонлар: Равшан Элибаев, Аббос Элмуродов, Суннат Анваров;

Ўйинчилар: Илҳом Ҳамроев, Машраб Адилов, Фазлиддин Ботиров, Мехрож Худайбердиев, Ҳусниддин Нишонов, Самариддин Беркинов, Сунатилла Жўраев, Дилшод Раҳматов, Ихтиёр Ропиев, Даврон Чориев, Аброр Ахмедзянов, Элбек Тўлқинов, Музаффар Ахаджонов, Акбар Усмонов.

Бош мураббий: Хосе Венансио Лопес

 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia