UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  3 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  25 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  242 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди" Янгиликлар

Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Мундиал ҳақида

- Бу йилги мундиал тарихдаги энг яхшиси, шунингдек, энг қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлади, деб умид қиламан. Мундиал ўз юртимизда бўлаётгани футзалнинг оммалашига, ушбу спорт турининг ривожига катта туртки беради ва ички чемпионатимизга бўлган эътибор янада яхшиланишига, ғолиблик учун рақобат кучайишига олиб келади. Жамоамиз энг камида гуруҳдан кейинги босқичга чиқиб, аввалги натижани яхшилашини кутаяпман, бунга кучимиз етади.

Жароҳатлар ҳақида

- Жароҳат олиб сафдан чиққан футзалчилар терма жамоамизда ўз орнига эга кучли ўйинчилар ҳисобланишади. Жароҳат спортчи билан доимо ёнма-ён юради. Барчаларига соғлик тилайман. Албатта, уларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Лекин жамоамизда ҳозирги вақтдаги энг кучли таркиб йиғилган ва буни улар, албатта, исботлашади, деб ўйлайман. Жамоамизга омад тилайман, насиб қилса, тарихий натижага эришамиз ва яхши учрашувлар гувоҳи бўламиз.

Соғлигидаги муаммолар сабаб фаолиятини якунлагани ҳақида

- Бизнинг эмас, Яратганнинг айтгани содир бўлади. Албатта, бу ҳолат кайфиятимни туширди. Лекин нима бўлганда ҳам, барчаси яхшиликка хизмат қилади. Бизга нима яхши-ю ёмонлигини фақат Яратган билади. Ҳозирги пайтдаги ҳолатим аъло даражада, келажакда эса мураббий бўлиши ниятим бор. Насиб қилса, буни вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика