

Бош мураббий томонидан йиғинга 15 нафар футзалчи жалб этилган. Францияга қарши учрашувда жароҳат олган Равшан Элибаев ўрнига "Пахтакор" футзал жамоасидан Ҳумоюн Раҳматуллаев йиғинга чақирилди. Шунингдек, яна бир футзалчимиз Суннат Жўраевнинг қачон сафга қайтиши якуний тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.




