UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   7 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  27 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью Янгиликлар

"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари турли ёш тоифаларида тез-тез ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Қозоғистонлик мутахассис ва журналист Ербол Каиров билан суҳбатимиз давомида икки мамлакат футболидаги фарқлар, "Қайрат" клубининг ютуқлари ва Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги аҳволи ҳақида сўз борди. 

— Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари турли ёш тоифаларида тез-тез тўқнаш келмоқда. Сизнингча, бу учрашувлардаги энг яққол фарқ нимада?

— Менимча, Ўзбекистон терма жамоалари ҳар томонлама — техник жиҳатдан ҳам, фикр тезлиги жиҳатидан ҳам — қозоғистонлик футболчилардан устун. Қозоғистонда эса кўпроқ жисмоний тайёргарлик ва атлетизмга эътибор қаратилган. Шу боис ўйин услубларидаги асосий фарқ ҳам шунда намоён бўлади.

— "Қайрат" клубининг УЕФА Чемпионлар лигасида қатнашиши — бу Қозоғистоннинг ўз вақтида УЕФАга ўтгани самараси, деб бўладими? Ахир "Реал" билан ўйинлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди-ку?

— Бу, аввало, клубнинг ўзи олиб борган изчил ишнинг самараси. Албатта, бу натижада "Қайрат"нинг собиқ президенти Қайрат Боранбоевнинг хизматини айтиб ўтиш лозим. Агар у киши бўлмаганида, УЕФА Чемпионлар лигаси ҳақида гап бўлмасди. Федерация ёки бошқа клубларнинг бу муваффақиятга деярли алоқаси йўқ. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг УЕФАга ўтиш жараёнида катта ҳисса қўшган Қозоғистон футбол иттифоқининг собиқ вице-президенти Тлекбек Акпаевни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

— Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз? Фабио Каннаваро ҳақидачи?

— Ўзбекистон – Қатар ўйинини шахсан стадионда томоша қилдим. Сизлар Осиё чемпионларидан яққол устун эдингиз. Бу Кападзе раҳбарлигида жамоанинг жипслашганидан дарак. Илгари ҳам Ўзбекистон термасини қизиқиш билан кузатардим: Қосимов, Жепаров, Нестеров, Кападзе, Гейнрих, Бикмаев каби футболчилар даври мен учун энг ёрқин давр эди. Афсуски, Жаҳон чемпионати йўлланмаси фақат бу йилгина қўлга киритилди. Ҳолбуки, сизнинг салоҳиятингиз билан Ўзбекистон камида 3–4 марта у ерда бўлиши керак эди. Бу ерда, албатта, Осиёдаги адолатсиз ҳакамлик ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилган. Шу боис Қозоғистон ўз вақтида УЕФАга ўтишни маъқул топганди.

— Сизнингча, Қозоғистон чемпионатида ўйнаган энг яхши ўзбек футболчиси ким?

— Мен учун бу, аввало, Гейнрих, Кападзе, Бакаев, Давлетов ва Бикмаев. Жуда афсуски, Жепаров Қозоғистонда узоқ ўйнамади. Агар у кўпроқ вақт тўп тепганида, шубҳасиз, лигамизнинг юлдузига айланган бўларди.

— Келаси жаҳон чемпионатида сизнингча, қайси жамоа фаворит ва қайси жамоа кашфиёт бўлиши мумкин? Масалан, охирги мусобақада Марокаш шундай бўлганди.

— Жуда истардимки, кашфиёт жамоа айнан Ўзбекистон бўлсин. Сизнинг ютуқларингиз Қозоғистон ҳукумати ва футбол раҳбарларини ҳам академиялар ва инфратузилма ривожига жиддий эътибор қаратишга ундайди. Мен ҳар доим Ўзбекистон терма жамоаси учун қайғураман ва уларга муваффақият тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

+3   
16 окт 21:12:39
Alex Daniyarov
Узимизни алдаймайлик, 32та жамоа булганда, халигача орзу килиб юрардик... Зеро хозир ЖЧ чемпионатига чикишни кадри кескин пасайиб кетди
+3   
16 окт 21:00:19
Сахобиддин ...
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4.5 йўлланма бўлганда ҳозирам чиқолмасди.
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
+2   
16 окт 20:53:54
Soccerland777
4.5 йўлланма бўлганда ҳозирам чиқолмасди.
+1   
16 окт 21:13:46
STENLESS..R
Узбекистонни знг кучли пайт ЖЧга чикиши керак зди М.Косимов Гейнрих Жепаров найти араблани найранг аёрлиги сабаб чиколмадик Козок журналисти хак гапни айтибди
   
16 окт 22:03:50
uzb
Мақолани бошини озро уқидим,мақтанишмасу қозоқ лигаси хар доим узбек лигасидан анча пастро даражада булган,хозир хам шундай,нимагаки бизда узини курсатолмаганлар қозоқа бориб туп урар ледирга аланиб кетишарди,масалан охирги йиларда Бобур Абдухолиқов қозоқни яхши бамбардирларидан бирига айланиб улгурганди,уни Насафга олиб келишди унга гол уриш армонга айланиб қолганини кургандек,қозоқни УЗБ бунгача бир неча бор ЖЧга чиқиши керак эди деган фекрига мутлоқо қушилмайман,чунки осиёда хам УЗБдан анча кучли булган термалар куп,қозоқ уйлагандек осиё футболи уйинчоқдек осон эмас
   
16 окт 21:54:58
Futbol Uchun
Раҳмат қозоқ қардошимизнинг чин юракдан билдирган фикрлари учун.Албатта Қозоғистоннинг ютуқларидан биз ҳам хурсанд бўламиз.
   
16 окт 21:43:38
Мирзаев Б
Сахобиддин ... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
Шунакаям бемаьни фикр буладими, темурни даврида бирорта ютказдими еки катанец давридака расво уйинлар килдими уйлаб езиш керак сабаби темур узимизи кадр хорижиймас шуни учун екмайди олимпиадага олиб чиккани бу хакикий профессионаллик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика