Португалия бош мураббийлигига асосий номзод маълум

Оқил Абдубарноев
19 июн 2026, 17:50
Жоржи Жезуш 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубини бошқарган ва ҳозирда ишсиз юрган мутахассис Португалия бошқарувида Роберто Мартинеснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Португалиянинг амалдаги бош мураббийи Роберто Мартинес Жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоа бошқарувида қолмаслиги кутилмоқда. Шу муносабат билан, Португалия футбол федерацияси мураббийга ўринбосар қидирмоқда ва "ESPN" нашрининг маълум қилишича, Жоржи Жезуш ушбу лавозимни эгаллаш учун асосий фаворит ҳисобланади.

Португалияда улкан тажрибага эга бўлган ва бутун дунёга танилган мутахассис – хусусан, 2019 йилда "Фламенго" билан Бразилия чемпионати ва Либертадорес кубогида ғолиб чиққан – Жоржи Жезуш терма жамоа бошқарувига "Ал-Насср"даги ажойиб мавсумдан сўнг келиши мумкин. У Саудия Арабистони чемпионатидаги чемпионликдан ташқари, мавсум давомида 40 та ғалаба, учта дуранг ва бор-йўғи олтита мағлубият қайд этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ESPN