UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди? Янгиликлар

Ўзбекистон "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнайди?

Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг энг муҳим иккита ўйинига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси Австрияда йиғин ташкил қилади.

Мазкур йиғин 17-23 июль кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, йиғин давомида Германия бундеслигаси вакили "Боруссия" Дортмунд билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳам белгилаб қўйилибди. Аммо бу ўйин қайси куни бўлиб ўтиши ҳақида бизда маълумот йўқ.

Шу ўринда бир савол туғилади: биз "Боруссия"нинг қайси таркиби билан ўйнаймиз? Асосий таркибми, ўринбосарлари жамоаси биланми ёки умуман бошқа таркибми? "Боруссия"нинг асосий таркиби июль ойида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларини маълум қилди ва рақиблар орасида Ўзбекистон деган гап йўқ.

"Боруссия"нинг ўртоқлик ўйинлари:
11 июль. "РВ Эссен" - "Боруссия"
15 июль. "Урава Редс" - "Боруссия"
18 июль. "Милан" - "Боруссия"
22 июль. "Бохум" - "Боруссия"
28 июль. "Боруссия" - "Эспаньол"



Бундан кўриниб турибдики, бизга "Боруссия" Дортмунднинг бошқа таркиби, масалан ёшлари рақиблик қилиши мумкин. Чунки асосий таркиб бошқа клублар билан ўйнаётган бўлади. Аслини олганда, бизга мана шу Австрия йиғини керакми? Клубларни-ку тушунса бўлади, уларга бир-икки ҳафталик йиғинлар керак. Лекин терма жамоани июль ойида йиғишдан ҳеч қандай маъно кўрмаяпмиз.

Ҳозирча футболчиларни терма жамоадан бироз узоқда ушлаб уларга дам берган маъқул. Чунки терма жамоа номини эшитиб кўпчиликнинг юраги безиллайдиган бўлиб қолган. Футболчилар июль ойида терма жамоадан узоқ бўлсин, яхшиси улар клублари билан иккинчи даврага тайёргарлик кўрса шу кўпроқ фойда беради.

Хитойга қарши ўйин 31 август куни бўлиб ўтишини инобатга олсак, Самвел Бабаян июлда жамоани йиғиб нима фойда кўриши мумкин, ҳайронмиз. Ўзи шундоқ ҳам августда ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Августдаги йиғин 20-дан бошланар экан. 24 ёки 25 август куни Тошкентда бирорта терма жамоага қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Шундай экан, июлдаги йиғин нима беради? Ундан кўра, танқидлар роса авж олган айни ҳозирги пайтда футболчиларни терма жамоадан узоқда тутган маъқул эмасми?

Х.Холиқов.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика