UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров ҳақида! Янгиликлар

Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров ҳақида!

Таниқли дзюдочимиз Ришод Собировнинг фаолияти якунлангани ҳақида хабар қилдик.


Ришод Рашидович Собиров 1986 йилнинг 11 сентябрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Ўзбек дзюдочиси, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби.

Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Халқаро мусобақаларга Фурқат Солиев ва Борис Григорьев каби мураббийлар қўл остида тайёргарлик кўрарди.

Ришод илк халқаро совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда қаҳрамонимиз Тайванда бўлиб ўтган ёшар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаганди. Орадан бир йил ўтиб эса у катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борган ва иккинчи ўрин эгасига айланган.



2008 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган спортчи мамлакат терма жамоаси таркибидан ҳам жой олади ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади. Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида у бронза медали соҳибига айланган.

2010 йилда эса Ришод Собиров Токиода...


Спортчимиз ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика