Оз қолди! "Обод"га янги мураббий ва янги ҳомий келиши кутилмоқда
20 июл 2017 15:11
Янгиликлар
Оз қолди! "Обод"га янги мураббий ва янги ҳомий келиши кутилмоқда
"Обод" иккинчи даврада иштирок этадими? Бу савол ҳозир ҳам кун тартибидан ўрин олган ва ҳали долзарблигини йўқотгани йўқ.
Чунки клуб томонидан "Обод"нинг иккинчи даврада иштирок этиш-этмаслиги тўғрисида ҳали расмий баёнот берилмади. Бизгача етиб келган гап-сўзларга қараганда, шу ҳафта ичида "Обод"ни олий лигада олиб қолиш масаласи аниқ ҳал бўлади.
Клубга яқин манбалардан бирининг айтишича, тез орада "Обод"га янги мураббий ва янги раҳбар таклиф этилади. Ҳатто янги мураббий хорижлик бўлиши мумкин деган гаплар ҳам йўқ эмас. Аммо ҳозирча "Обод" тўлиқ кимнинг қўлига ўтишидан хабаримиз йўқ.
Х.Холиқов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар