«Ўйин ҳисобга мос бўлмади. Шомуродовга рақобат қиладиган ҳужумчи? Йўқ, деб ўтирган билан иш битмайди» — АҚШ - Ўзбекистон учрашуви мутахассис нигоҳида
11 сен 2023 21:08
Янгиликлар
«Ўйин ҳисобга мос бўлмади. Шомуродовга рақобат қиладиган ҳужумчи? Йўқ, деб ўтирган билан иш битмайди» — АҚШ - Ўзбекистон учрашуви мутахассис нигоҳида
Гарчи мазкур баҳс расмий мақомда бўлмасада, мухлислар, мутахассисларда турлича фикрларни уйғотди. Бу борада Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарларидан бири Анвар Бердиевнинг мулоҳазаларини тингладик. Айни пайтда «Шўртан» бош мураббийи ҳисобланган собиқ тўп тепар дастлаб ўйиннинг умумий картинасига тўхталиб ўтди. Кейин эса қолган деталлар ҳақида фикрларини билдирди.
США Тимоти Веа - 4', Рикардо Пепи - 90', Кристиан Пулишич - 90' |
Товарищеские матчи . 1-тур 10/09/2023, 03:35 0
:
3
Тугади
|
Узбекистан |
- Ўзбекистон терма жамоасининг АҚШга қарши учрашувини ойнаи жаҳон орқали томоша қилдик. Иккиланмасдан шуни айтиш мумкинки, ўйин ҳисобга мос бўлмади. Футболчиларимиз АҚШ билан тенгма-тенг ўйин кўрсатди. Ижобий томони, терма жамоада Сречко Катанецнинг имзоси кўриняпти. Ўйинда бу нарса яққол сезилди. Вакилларимиз муносиб қаршилик кўрсатишди. Агарда ўзимизнинг имкониятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Салбий томони шуки, футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда ўйин тугади, деб бўшашишди. Шунинг ҳисобига яна 2та гол ўтказиб юборишди. Фикримча, бу қўрқинчили эмас. Футболчилар ҳам хатоларини тушуниб етишди, деб ўйлайман. Тўғриси Катанец келганидан кейин ўйинимизда ўзгариш сезилди. Футболчилар майдонд нима қилишини, вазифасини биляпти. Катанец 2 йил давомида анча ўзгартира олди.
- Элдор Шомуродов ҳақида фикрим жуда илиқ. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳужумчиси ҳисобланади. АҚШ билан ва терма жамоамизнинг аввалги учрашувларида кўрдикки, Шомуродов ўзига ўзи вазият ярата оляпти. Соф ҳужумчи каби вазиятларни кутаётгани йўқ. Керак паллада ортга қайтиб ўзи вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқда. Рақобатга келсак, бошқа ҳужумчиларимиз хафа бўлишмасин, лекин Шомуродовга рақобат қиладиган ҳужумчиларимиз йўқ. Элдорга кейинги ўйинларда омад тилаймиз.
- Ички чемпионтимизда ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олмаяпти. Бу вақтинчалик, деб ўйлайман. Шоҳруз Норхонов ва Темурхўжа Абдухолиқов каби форвардларимиз бор. Аммо бошқалар ўзларини кўрсата олаётгани йўқ. Тўпурарлар рўйхатига қараб ўзим ҳам ачиниб кетдим. Биронта ўзбекистонлик ҳужумчи йўқлиги ачинарли. Йўқ деяверган билан иш битмайди. Мана жамоаларда дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийлар бор. Ҳужумчилар билан ҳам алоҳида ишлайдиган мураббий керак. Ўзбекистонда истеъдодлар кўп. Фақат тўғри ишланса, келажакда ҳаммаси яхши бўлади.
- Хожиакбар Алижоновни Суперлигадаги ўз позициясининг энг яхшиси, деб биламан. Кечаги ўйинда илиқ таассурот қолдирди. «Пахтакор»да ҳам ажойиб ўйин кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз. Муҳими тўхтаб қолмасин. Кучли чемпионатларда тўп тепсин. Бу терма жамоамизга ҳам катта фойда.
- АҚШ билан ўйин тарихда қолди. Мексика билан терма жамоамиз бошқача ўйин кўрсатади. Чунки аввалги рақиб билан фарқи бор. Футболида, услубида, ўйинни қуришида тафовутлар етарлича. Терма жамоамизга бу учрашувда омад тилайман.
Фикрлар