

Қадрли фойдаланувчилар!
Биз Championat.asia сайтини тўлиқ янгиладик. Эски сайтимиз узоқ вақт хизмат қилди, бироқ вақт ўтиши билан у маънан эскирди — унинг архитектураси билан янги функцияларни қўшиш, сайтни янада тезроқ ва қулайроқ қилиш анча қийинлашиб қолган эди.
Шу боис, биз янги — замонавий, тезкор ва мосланувчан сайтни яратдик.
Энг муҳими — янгиликлар ҳеч қаерга йўқолмаган, шунчаки энди улар блоклар бўйича тизимлаштирилган.
Тушунамиз, ҳозир кўпчилигингиз учун бу ноодатий туюлиши мумкин. Бу табиий ҳол: интерфейс ўзгарганда, дастлабки ҳис — “аввалгиси яхшироқ эди” деган фикр бўлади. Аммо ўзингизга бироз вақт беринг — тез орада янги сайтда аввалгидан ҳам тезроқ йўналиш топа бошлайсиз.
Ушбу материалда биз, биринчи навбатда, сайтнинг янги мобил версиясидан қандай фойдаланишни кўрсатиб ўтамиз. Айнан мобил версияда ўзгаришлар энг кўп бўлди ва фойдаланувчиларимизнинг асосий қисми айнан телефон орқали сайтга ташриф буюришади.
🧭 Нима ўзгарди?
Энди бош саҳифа — шунчаки янгиликлар рўйхати эмас, балки барчаси блокларга ажратилган ўзига хос “витрина”дир. Бу сизга керакли маълумотларни янада тезроқ топиш имконини беради:
• 📰 Сўнгги янгиликлар — энг сўнгги янгиликлар хронологик кетма-кетликда
• ⚽ Бугунги ўйинлар — куннинг барча ўйинлари ва “матч-центр”га тез кириш имконияти
• 🎥 Видео ва фото — карусель кўринишидаги энг сўнгги мультимедиа контентлари
• ⭐ Таҳририят танлови — таҳририятдан муҳим ва қизиқарли материаллар
• 🔥 Қайноқ янгиликлар — энг кўп муҳокама қилинаётган ва фаол тарзда коммент ёзилаётган янгиликлар
Бундай формат нафақат вақт бўйича, балки қизиқишларингизга кўра ҳам керакли контентни тезроқ топишга ёрдам беради.
📱 Тезкор навигация — ҳар доим ёнингизда
Экраннинг пастки қисмидаги “сузувчи” менюга эътибор беринг.

Унинг ёрдамида сиз исталган вақтда қуйидаги бўлимларга ўтишингиз мумкин:
• Бош саҳифага
• Ўйинларга
• Мусобақаларга
• Янгиликлар бўлимига
• Фото ва видео бўлимларига — улар ўнг томондаги учта нуқта тугмаси остидаги қўшимча менюда жойлашган.
👉 Сайтнинг исталган жойидан туриб, атиги биргина клик орқали.
Бу сайт бўйлаб ҳаракатланишнинг энг тезкор усулларидан бири — ундан фойдаланишни тавсия этамиз.
📰 Барча сўнгги янгиликларни қандай ўқиш мумкин (эски сайтдагидек)
Агар сиз янгиликларни худди аввалгидек кетма-кет ва узлуксиз варақлашга ўрганган бўлсангиз, бу имконият ҳеч қаерга йўқолмаган
“Янгиликлар” бўлимига ўтинг — у ерда барча янгиликлар хронологик тартибда: энг янгисидан эскисига қараб жойлашган.
Буни бир неча усул билан амалга ошириш мумкин:
1. Бош саҳифадаги “Сўнгги янгиликлар” блоки орқали:
• Юқоридаги “Барча” тугмасини босинг

• ёки блок тегидаги “Барча янгиликлар” тугмасини

2. Бош саҳифанинг энг пастки қисмидаги катта “Барча янгиликлар” тугмаси орқали:

3. Тепароқда биз ёзган “сузувчи” меню орқали — бу энг тезкор усул
📋 Расмларсиз одатий режим (эски форматни хуш кўрувчилар учун)
Агар сизга янгиликларни худди эски сайтдагидек — рўйхат кўринишида ўқиш қулайроқ бўлса:
👉 Янгиликлар бўлимида махсус режим алмаштиргичи мавжуд — у ерда янгиликларни расмларсиз, фақат рўйхат шаклида чиқаришни танлашингиз мумкин:

💡 Агар битта экранда кўпроқ янгиликларни тез кўриб чиқишни хоҳласангиз, бу жуда қулай усулдир.
🌙 Кундузги ва кечки режим
Энди сайт сутканинг исталган вақтида ўқиш қулай бўлиши учун кундузги (оқ) ва тунги (қора) режимларни қўллаб-қувватлайди. Бу, айниқса, тунда кўзларга ортиқча босим тушишининг олдини олишга ёрдам беради.
Режимни сайтнинг футерида (энг пастки қисмида) алмаштириш мумкин — у ерда тегишли тугмача жойлашган:

⚠️ Нима учун менда сайт дарҳол тўқ (тунги) режимда очилди?
Агар сайт сизда тўқ режимда очилган бўлса — хавотир олманг 🙂
Бу қурилмангизнинг созламаларига боғлиқ бўлиши мумкин, масалан:
• Қувватни тежаш режими (энергосбережение) ёқилган бўлса;
• Ёки тизимнинг ўзида тўқ режим фаоллаштирилган бўлса.
👉 Бундай ҳолатда сайт автоматик равишда ушбу созламаларга мослашади.
Сиз исталган вақтда саҳифанинг пастки қисми орқали режимни қўлда ёруғ (оқ) режимга ўтказишингиз мумкин.
💻 Сайтдан компьютерда қандай фойдаланиш мумкин?
Сайтнинг десктоп версияси баъзи жиҳатларни мустасно қилганда, мобил талқинни деярли тўлиқ такрорлайди:
• Асосий бўлимларга ўтиш юқоридаги меню орқали амалга оширилади;
• Сўнгги янгиликлар ва бошқа фойдали блоклар ўнг томонда акс этади.
Ишлаш мантиқи худди мобил версиядагидек қолади — фақат элементларнинг жойлашувида фарқ бор.
Десктоп версияда ҳам ёруғ ва тўқ режимни алмаштириш тугмаси мавжуд (сайтнинг пастки қисмида — футерда).
💬 Биз учун сизнинг фикрингиз муҳим
Биз шарҳларни диққат билан ўқиб боряпмиз ва фикрлар турлича эканлигини кўриб турибмиз — бу табиий ҳол.
Аммо ҳозирги вақтда бизга кўпроқ конструктив (аниқ таклифга асосланган) хабарлар ёрдам беради:
• Айнан нима ноқулай?
• Қайси функция ишламаяпти?
• Нимани яхшилаш мумкин?
Агар бирор хатолик ёки камчиликни (баг) сезсангиз — албатта бу ҳақда ёзинг. Бундай хабарларни биз биринчи навбатда кўриб чиқамиз.
Қуйидаги мазмундаги хабарларни ҳам кўряпмиз:
“Эски сайтни қайтаринг” ёки “Сайт ёмон”.
Бироқ, афсуски, бундай фикрлар сайтни яхшилашга ёрдам бермайди.
Эски сайт ўтмишда қолди — биз сизнинг таклифларингизни инобатга олган ҳолда янги сайтни ривожлантиришда ва уни янада қулай қилишда давом этамиз!



