О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"
11 мар 18:03
Янгиликлар
О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"
"Бунга ортиқ чидай олмайман"
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик мутахассис бошчилигидаги "шпорлар" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида Мадриднинг "Атлетико" клубига 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бу ҳолат собиқ футболчини қаттиқ ғазаблантирди:
"Умуман нималар бўляпти? "Тоттенхэм"дан навбатдаги шармандалик. Бу йигитдан қутулинглар, у ҳозироқ кетиши керак. Уни ҳайдаб юборинглар. Мен ўзи нимани томоша қиляпман? "Шпорлар" мухлислари, биз нимани кўряпмиз ўзи? Бу футбол клубига нима бўлди? Бу ўйинчиларга нима бўлди? Мен бунга ортиқ чидай олмайман, буни телевизоримдан олиб ташланглар!"
"Ҳисоб 9:0 бўлиши керак эди"
О'Хара "TalkSport" каналининг "Sports Bar" дастуридаги чиқишида мураббийни кескин қоралашда давом этди:
"Биз шунчалик ёмон ўйнаётганимизга ишона олмайман. Бу жамоа шунчалик расво эканига ақлим бовар қилмаяпти. Бу мураббий — фирибга. Мен ҳаётимда кўрган энг катта шарлатан. У ўзи ким? Уни ким тайинлаган? Бу унинг айби! Биз даҳшатли даражада ёмон ўйнадик. Аслида ҳисоб 9:0 бўлиши керак эди. Қандайдир мўъжиза туфайли иккита гол урдик. Биз жуда ёмон ўйнадик. Бу шунчаки шармандалик эди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар